30
Хўрознинг нархини тушириш исгагида бўлган
харидор яна атайлаб, «Э,
нимаси хўроз бунинг? Жўжачани жўжача дейди-да!» - деб қайта-қайта
сотувчининг асабига тегади. Унинг муомаласидан жаҳли чиққан дудуқ
сотувчи: «Шу жўжача бўлдими? Мана сенга жўжача!» - деб харидорни хўроз
билан уради.
Аранг қочиб қутулган харидор милиция ходимини бошлаб келади.
Милиционерга: «Манави одам мени эшакдек келадиган хўроз билан урди», -
дейди.
КЎЗ ШИФОКОРИ ҲУЗУРИДА
Врач қабулига кирган беморнинг кўриш даражасини аниқлаш учун
ҳарфларни кўрсатади. Кичик, ўрта ҳарфлардан бошлаб,
энг йирикларигача
бориб етади. Бироқ бемор чол “билмадим”дан нарига ўтмайди. Қийналиб
кетган врач афсусланиб:
- Эҳ, отахон, сиз мутлақо кўрсиз! — дейди.
Бемор:
- Йўқ, болам, мен кўр эмасман, фақат ҳарф танимайман, холос, - дейди.
ЗАМОНАВИЙ ДАРС
Ўқитувчи:
- Болалар, бугун феълларнинг тусланиши ўтамиз. “Мен турибман, сен
турибсан, у турибди, биз турибмиз”, - деди ўқитувчи янги дарсни бошлагач.
Кейин ўқувчидан сўради:
- Қани айт-чи, тусланишдан нимани тушундинг?
- Ҳамма турибди.
***
Математика ўқитувчиси дарс ўтяпти.
Синф хонасига кириб келган комиссия
аъзолари стол устида турган
компьютерларга караб ҳайрон бўлиб қоладилар. Шунда улардан бири:
-
Компьютер шу ерларгача етиб келибди-я. Айтингчи,
болалар ундан
фойдаланишни билишадими?
31
Ўқитувчи:
- Биз ҳамиша дарсда компьютердан фойдаланамиз. Мана кўринг.
У болалардан бирини доскага чикаради. Сўнгра болаларга қараб:
-
Стол
устидаги
бешта
компьютердан
биттасини
манави
ўртоғимиз олса, нечта компьютер қолади?
Болалар:
- Тўртта!
Ўқитувчи ғурурланиб, комиссия аъзоларига қараб қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: