Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек тили дарслик
Қ.Султоновадан
25-топшириқ. Қуйидаги сифатлардан от ва феъллар ясанг. Улар билан гаплар тузинг. Оқ, кўк, яхши, катта, кенг, хушмуомала, қисқа, эски. 44 5. ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР 1-топшириқ. Матн билан танишинг. Уни сўзлаш учун режа тузинг. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАРИ Мустақиллик йилларида Ўзбекистон кўплаб хорижий давлатлар билан иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйди. Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги янги стратегия қуйидагиларни ўз ичига олиши белгилаб қўйилди: экспорт-импорт операцияларини марказлаштирмаслик; давлат эҳтиёжи учун зарур товарларнинг экспорти ва импорти устидан назоратни кучайтириш; давлат учун стратегик муҳим бўлмаган товарлар экспортини осонлаштириш ва бошқалар. Ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликнинг намунаси сифатида Андижон вилоятининг Асака шаҳрида барпо этилган “ЎзДЭУ” корхоналари мажмуасини келтириш мумкин. “Нексия”, “Тико”, “Дамас”, “Матиз” каби замонавий енгил автомашиналар нафақат ўзбекистонлик, балки хорижий мамлакатлардаги автомобилчиларнинг ҳам ишончини қозониб улгурди. Сўнгги йилларда Россия ҳудудида сотилаётган чет элда ишлаб чиқарилган машиналар орасида энг харидорбопи айнан Ўзбекистондан келтирилган “Нексия”лар экани эътиборга лойиқ. Тўқимачилик соҳасида ўзбекистонлик мутахассислар Корея, Туркия, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги ҳамкасблари билан самарали алоқа ўрнатишган. Ўзбек пахтасига талаб барча замонларда жуда юқори бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бунинг сабаби пахтамиз толаси энг талабчан харидорни ҳам қаноатлантиради. Ўзбек олтинининг сифати дунё кўргазмаларида тан олинган. “9999” белгиси туширилган олтин ёмбиларимизни кўрганда кўнглимиз фахр-ифтихор туйғуларига тўлади. 45 Юртимиз замини турли фойдали қазилмаларга бой. Масалан, газ ёки уранимизга харидор жуда кўп. Бу борада Россия, Япония ва бошқа мамлакатлар билан мустаҳкам муносабатлар йўлга қўйилган. Хорижда ўзбек мева ва сабзавотларига эҳтиёж катта. Деҳқонларимиз етиштирган ҳосил чет элга экспорт қилиниши мамлакатимиз иқтисодиётига сезиларли даромад келтиради. Мустақил Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти билан иқтисодий муносабатлари бундан буён ҳам ривожланаверади. Луғат Ташқи иқтисодий алоқалар – внешнеэкономические связи Марказлаштирмаслик – децентрализация Эҳтиёж – потребность Ўзаро манфаатли – взаимовыгодный Барпо этилган – построен Ишонч қозонмоқ – завоевать доверие Улгурмоқ – успеть Харидорбоп – востребованный Талабчан – требовательный Қаноатлантирмоқ – удовлетворять Олтин ёмбилари – золотые слитки Фахр-ифтихор – гордость Замин – земля Даромад – доход, прибыль Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling