Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

 
МАКТУБ 
Ассалому алайкум, меҳрибон онажоним! Ҳурматли отажоним!
Соғлиғингиз яхшими? Ўзбекистондан ҳаммангизга катта салом. Сизларни 
жуда соғиндим. Мен Тошкентдаги ўзбек оиламда яхши яшаяпман. Янги 
оилам аъзолари мени қизидай қабул қилиб, доим ёрдам берадилар. Бу шаҳар 
менга жуда ёқди, одамлари жуда меҳмондўст, кўчалари чиройли, ҳавоси ва 
табиати ёқимли. Бу ерда яхши одамлар билан танишдим, дўстларим жуда 
кўп. Улар ватаним Сеул ҳақида, у ердаги ёшлар ҳаёти, айниқса Корея кино 
юлдузлари тўғрисида доим қизиқиб сўрайдилар.
Етти ойдан бери Талабалар шаҳарчасидаги Тиллар марказида ўзбек тилини 
ўрганяпман. Бу тил жуда чиройли ва бой экан, шунинг учун уни 
ўзлаштиришни хоҳладим. Тиллар марказида Америка, Хитой, Корея, Туркия, 
Польша, Япония ва бошқа чет давлатларидан келган талабалар ўқийди. 
Бизлар жуда иноқмиз. Чет эллик талабалар бу ерда ўзларига янги ўзбекча исм 
танлайдилар. Менинг исмим – Муҳаббат. Яқинда Ўзбекистоннинг бошқа 
шаҳарларига саёҳатга бормоқчимиз. Ҳаммаси ҳақида хат ёзиб юбораман. Соғ 
бўлинг. Қизингиз Муҳаббат (Ким Жон Ин). 2007 йил 11 июнь. 
11-топшириқ. Чет эллик дўстингиз борми? У билан хат ёзишиб турасизми? Фараз 
қилинг, сиз бирор хорижий давлатда ўқияпсиз. У ердаги ҳаётингиз ҳақида уйингизга 
мактуб ёзинг. Ушбу давлат вакилларига Ўзбекистон тўғрисида, туғилиб ўсган 
шаҳрингиз (туманингиз), устозларингиз ҳақида нималарни айтиб берган 
бўлардингиз? 
 
12-топшириқ. “Гид ва чет эллик меҳмон” мавзусида диалог тайёрланг, уни ролларга 


49 
бўлиб ўқиб беринг.
 
13-топшириқ. Интернет орқали ўзбек тилини масофадан ўқитиш бўйича кичик 
маълумот ва эълон матнини ёзинг. 
 
14-топшириқ. Қавсдаги сўзларни тегишли шаклда қўллаб, мақолларни кўчиринг

(Ўзинг) йўқ, (олам) йўқ. (Яхшилар) ёндашсанг, (мақсад) етарсан. Сен (ўз) 
мақтама, сени биров (мақтамоқ). Қинғир (иш) қийиғи қирқ (йил) кейин ҳам 
(чиқмоқ). (Йўл) чиқсанг, йўлдошли (чиқмоқ).

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling