Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


-топшириқ. Матн бўйича қуйидаги саволларга жавоб беринг


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

2-топшириқ. Матн бўйича қуйидаги саволларга жавоб беринг: 
Билимли бўлиш учун нима қилиш керак? 
Инсоннинг ҳайвондан фарқи нимада? 


52 
Фаҳм-фаросат деганда нимани тушунасиз? 
3-топшириқ. Қуйидаги матнни давом эттиринг. 
 
ФАРЗАНД БУРЧИ 
Халқимиз қадим-қадимдан ота-онани оламда энг улуғ, мўътабар зот деб 
билган. Ота-она доимо фарзанд учун меҳрибон, ғамхўр, мададкор.Уларни 
бир умр иззат-ҳурмат қилиш, уларнинг олқишу дуоларини олиш зарур. Бу
халқ мақоллари, мутафаккирлар асарлари, ҳикматларида ҳам ўз ифодасини 
топган. Масалан, ... . 
Одобномадан 
 
4-топшириқ. Ҳикояни ўз отангиз ҳақидаги фикрларингиз билан тўлдиринг.
 
ТАЪЗИМ 
... . Инсон ўзи учун энг улуғ, энг мукаддас, жонидан афзал кишисини 
«ота»деб атайди. Умри борича ундан ўрганади, тақлид қилади, унга лойиқ 
фарзанд бўлиш орзусида яшайди ... . 
Ота фарзандига ҳаёт берувчигина эмас, унинг одамийлик хусусиятларини
шакллантирувчи мураббийдир ... .
Оила фаровонлиги, тинчлиги, тўкинлиги, фарзандларининг камолоти ота 
меҳнатининг самарасидир ... . 
 
5-топшириқ. Матнни ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг маъносини изоҳланг. 
Улар билан гаплар тузинг. 
УСТОЗ-ШОГИРДЛИК ОДОБИ 
Халқимизнинг «Устоз - отангдек улуғ» деган мақолида устозга улкан ҳурмат 
ўз ифодасини топган. 
Муқаддас китобларда шундай дейилади: “Шогирд устознинг олдига тушиб 
юрмасин, олдин сўз бошламасин, кўп гапирмасин, малол келиб турганда 
савол сўрамасин, келишилган вақтга риоя этсин”. Бу хислатлар шогирднинг 


53 
устоз дуосини олишига сабаб бўлади. Шунингдек, шогирд устоз кўнглига 
озор бермаслиги, кўрсатмаларига амал қилиши лозимдир.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling