51
6. АНЪАНАЛАР – БЕБАҲО БОЙЛИК
1-топшириқ. Матнни ўқинг.
ИНСОН - ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
Умрни бекор ўтказмаган киши бир куни унинг ширин мевасидан баҳраманд
бўлади. Ҳар қандай илмни билиш учун ўқиш, ўрганиш керак. «Бекорчидан
ҳамма безор», - дейди доно халқимиз.
Улуғ мутафаккир бобокалонимиз Баҳоуддин Нақшбанддан
шогирдлари
сўрабдилар:
- Эй
устоз, одамзоднинг ҳайвондан фарқи нимада? Кўринишидами,
жонидами, тил-забони ёки соқоли, кийим-боши ёки шакл-шамоилидами?
Шунда Баҳоуддин Нақшбанд айтган эканлар:
- Эй шогирдларим, одамзоднинг ҳайвондан фарқи унинг жонида эмас, чунки
эшакнинг ҳам, чувалчангнинг ҳам жони бор. Соқолида ҳам эмас, эчкида ҳам
соқол бор. Сўзлашида ҳам эмас, чунки тўтиқуш ҳам ўргатилса сўзлайди.
Одамзоднинг ҳайвондан фарқи фаҳм-фаросатида.
Бинобарин, инсон фаҳм-фаросатда етук бўлиши керак.
Одобномадан
Луғат
Баҳраманд бўлмоқ – пользоваться, получать удовольствие
Бекорчи – бездельник
Шакл-шамоил – здесь: характер
Фаҳм-фаросат – сообразительность, сметливость
Етук – зрелый, полноценный
Do'stlaringiz bilan baham: