Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек тили дарслик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-топшириқ. Матнни қайта сўзлаш учун режа тузинг. 9-топшириқ. Фан оламидаги янги кашфиётлар ҳақида нималар биласиз Бу борада
ЎзА сайтидан
Луғат Тақдир – судьба Осмон жисмлари – небесные тела Манба – источник 63 Сайёралараро – межпланетный Тадқиқ этиш – исследовать Зичлик - плотность Қарийб – около, почти Ноёб – уникальный Кашфиёт – изобретение Бинобарин – поэтому, следовательно 8-топшириқ. Матнни қайта сўзлаш учун режа тузинг. 9-топшириқ. Фан оламидаги янги кашфиётлар ҳақида нималар биласиз? Бу борада оммавий ахборот воситаларидан олган маълумотлар асосида реферат ёзинг. 10-топшириқ. Танлаган ихтисослигингиз бўйича етакчи олимлар ва уларнинг илмий фаолияти ҳақида сўзлаб беринг. 11-топшириқ. Сиз ўрганаётган асосий фанга тааллуқли атамалардан 10 тасини ёзинг, улар билан сўз бирикмалари ва гаплар тузинг. 12-топшириқ. Санъатнинг қайси турига қизиқишингиз ва бунинг сабаби ҳақида диалог ёзинг. 13-топшириқ. Қавсдаги сўзларни ўзбек тилига ўгириб, матнни ўқинг. ЦИРК Цирк — энг қадимги (искусство) турларидан бири. (Далёкий) ўтмишдаёқ Миср, Юнонистон, Ҳиндистон, Хитой шаҳарларидаги майдонларда (праздник) кунлари (канатоходцы), кўзбўямачилар, чавандозлар, ҳайвон ўргатувчилар ўз санъатларини намойиш қилганлар. (Все) халқларнинг (любимый) бу санъати бизнинг кунларимизга қадар сақланиб қолган. Дунёдаги барча циркларда арена ўлчами доимий (одинаковый) қилиб белгиланган. Унинг диаметри 13 метрга (равен). 64 Нима учун? Чунки қачонлардир цирк дастурининг катта қисмини (наездники) ва ўргатилган отларнинг чиқишлари эгаллаган. (Кони) майдончада (круг) ҳосил қилишган, унинг атрофини (зрители) ўрашган. Артистлар (каждый) шаҳарда отларни қайтадан ўргатиб ўтирмасликлари учун дастлабки цирк биноларини қуришда майдончаларнинг доира шаклида ҳамда бир хил ўлчамда бўлишига келишиб олишган. Шундай цирк гуруҳлари борки, (они всю жизнь) кўчиб юришади. Уларни ҳатто сайёр цирк ҳам дейишади. Бироқ (кочующий) цирклардан ташқари, доимий, муқим цирклар ҳам бўлади. Тошкентда цирк санъати қадимдан ривож топган. Дорбоз, найрангбоз, (дикий) ва уй ҳайвонларини ўргатувчи кишиларнинг маҳорати ҳақида (легенды) сақланган. Халқ сайилларида, бозор ва гузарларда дорбозлар, (силачи), (скоморохи, клоуны) ўз санъатларини намойиш этганлар. Айниқса, дорбозлик кенг ривожланган. 1975 йилда Ҳадра майдонида 2597 ўринли (новый) цирк биноси қуриб битказилган. Мустақиллик йилларида бу бино таъмирланиб, янада кўркамлашди, замонавийлашди. Луғат Кўзбўямачи - фокусник Чавандоз – наездник Ўлчам – размер Қайтадан ўргатиб ўтирмаслик учун – чтобы заново не учить Дастлабки – первоначальный Кўчиб юрмоқ – кочевать Сайёр – передвижной, странствующий Муқим – оседлый, постоянный Найрангбоз – фокусник Гузар – здесь: оживленное место Таъмирламоқ - ремонтировать |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling