Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


-топшириқ. Мамлакатимиздаги тоғлар ҳақида маълумот тайёрланг


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

 
20-топшириқ. Мамлакатимиздаги тоғлар ҳақида маълумот тайёрланг. 
 


76 
21-топшириқ. Европа қитъасидаги қишки тоғли курортлар тасвирини таърифланг. 
Бунда интернет материалларидан фойдаланинг. 
 
22-топшириқ. 2014 йилги қишки олимпиадани қабул қилувчи шаҳар ва унинг тоғли 
ҳудуди ҳақида кичик ҳикоя ёзинг. 


77 
9. БИЗНЕС ОЛАМИДА 
1-топшириқ. Матнни ўқинг. Уни рус тилига таржима қилинг.
Замонамиз – бозор иқтисодиётига ўтиш даври. Шунинг учун олдин иқтисод, 
кейин сиёсат деган ақида ҳозир ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Ўзбек халқи 
қадимдан бозорга яқин бўлган. Аждодларимизнинг карвон қўнғироқларини 
жиринглатиб, Эрону Турон, Ҳинду Чин-мочин, Арабу Ажам мамлакатлари 
бўйлаб савдо-тижорат ишлари олиб боришгани кўпчиликка маълум. Буюк 
ипак йўлининг давлатимиз ҳудудларини жаҳон билан боғлагани ҳам бунга 
яхши омил бўлган. 
 
2-топшириқ. Матндан бозор-ўчарга оид ибораларни кўчириб ёзинг, уларни рус 
тилига таржима қилинг. 
БОЗОР-ЎЧАР 
Инсон ҳеч қачон бозордан ажралмайди. Шунинг учун ёшдир-қаридир бозор 
қонунларини яхши билиши, унинг ёзилмаган қоидаларига риоя қилиши 
зарур. 
Бозор-ўчарга 
бағишланган 
иборалар 
бунинг 
айни 
ҳаётий 
сабоқларидир. Масалан:
- отанг – бозор, онанг – бозор (маъноси – бозор сени ўз ҳукмига етаклайди, 
баҳосини ўтказади, бозор қонунларига риоя қилиш лозим);
- бозор кўрган эчки ёки бозор кўрган йигит (кўпни кўрган одам, уддабуро, 
тажрибали шахс, бозор кўриш турмуш сабоғини олиш дегани);
- бозори яқин бойимас (бозори яқиннинг майда харажати кўп бўлади; 
харидни майда-майда, бот-бот қилиш тежамкорликка зид, аслида бозор қопи-
қанори, араваси, тойи, суруви билан қилинса, кўп бора арзон тушади). 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling