73
11-топшириқ. Саволларга жавоб беринг:
Инсон табиатни қандай қилиб бойитади?
«Жонли табиат» деганда нимани тушунасиз?
Қайси қуш (дарахт, ҳайвон)ларни ёқтирасиз? Нима учун?
Сувни исроф қилмаслик дегани нима?
Табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш дегани-чи?
Сўнгги йилларда сайёрамиз иқлими қандай ўзгарди?
Бунинг сабаби нимада?
Уйингизда қандай жониворлар бор? Уларга муносабатингиз қандай?
12-топшириқ. Сонларни сўз билан ёзиб, гапларни дафтарингизга кўчиринг.
Айрим манбаларга кўра, Республикамизда ёввойи ҳайвонларнинг 99,
паррандаларнинг 410, балиқларнинг 79 тури мавжуд.
Улардан 32 ҳайвон, 31
парранда, 5 балиқ тури Ўзбекистон
Республикаси
«Қизил китоб»ига киритилган.
Унинг биринчи нашрида 163 тур ўсимлик ноёб ва йўқолиб бораётган турлар
сифатида кўрсатилган бўлса, кейинги нашрига 400 тур ўсимлик киритилиши
кўзда тутилган.
13-топшириқ. Матнни рус тилига таржима қилинг.
ГУЛ БАЙРАМИ
«Табиат мўъжизаси», «гўзаллик маликаси» бўлмиш гулга бағишланган
махсус байрамлар кўп халқларда бор.
Японияда хризантемани жуда севишади. Ҳатто Япония ҳарбий байроғи ва
пулига ҳам хризантема тасвири туширилган. Япония олий нишони ҳам
«Хризантема ордени» дейилади. Французлар марваридгул (ландиш)ни
қадрлашади, испанлар эса қизил рангли чиннигул(гвоздика)ни муҳаббат
рамзи деб билишади.
74
Ҳиндистонда гул байрамлари ажойиб катта сайил тарзида уюштирилади.
Ҳиндлар атиргулни гуллар маликаси дейишади. Ҳиндларда қадимдан
ҳозиргача олижаноб бир одат анъана бўлиб келяпти: улар азиз меҳмонлар
бўйнига гулчамбар тақадилар.
Ўзбекистонда лола сайли, сунбул (гиацинт) сайли, Наманганда гул байрами,
Хоразм, Бухорода қизил гул сайли зўр тантана билан ўтказилади. Бунда,
айниқса, «Гулдаста» аскияси юзлаб томошабинларни ўзига сеҳрлаб қўяди.
Гул сайлига гул узиш учун эмас, балки маънавий дам олиш учун чиқишади,
одатда.
Do'stlaringiz bilan baham: