Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек тили дарслик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-топшириқ. Матн билан танишинг. Асосий тавсияларни дафтарингизга кўчириб олинг.
Маҳмуд Саттор
Луғат Риоя қилиш – следовать, подчиняться 78 Айни – именно Ҳаётий сабоқлар, турмуш сабоғи – уроки жизни Уддабуро – даровитый, проворный Харажат – расходы Бот-бот – вновь и вновь Тежамкорлик – экономность, бережливость Қопи-қанори, араваси, тойи, суруви билан – мешками, телегами, тюками, отарами 3-топшириқ. Матнни ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўз ва сўз бирикмаларининг маъносини изоҳланг. ПУЛ ТАРИХИДАН Турли халқларда пул вазифасини турли хил товарлар бажарган. Масалан, Қадимги Юнонистон, Римда, араб ва ҳинд қабилаларида пул ўрнини чорва босган. ХХ аср бошларида Африканинг баъзи бир халқларида чорва туёғидан пул ўрнида фойдаланилган. Тинч океани ва Африка қитъаси халқларида қимматли чиғаноқлар пул вазифасини бажарган. Марказий Африкада - фил суяги, Қадимги Мисрда – буғдой, Хитойда – туз, Мўғулистонда - чой айирбошлаш жараёни пул муомаласи ўрнига ўтган. Қадим замонлардан бери пул вазифасини қимматбаҳо металлар ҳам ўтаб келган. Милоддан олдинги уч мингинчи йилларда Шумер давлатида асал ва кумуш пул вазифасини бажарган. Кумуш пуллар милоддан олдинги икки мингинчи йиллари Осиё мамлакатларида кенг тарқалган. 4-топшириқ. Савдо-сотиқ соҳасида кенг қўлланадиган сўз ва ибораларни ёзинг, улар иштирокида диалог тузинг. 5-топшириқ. Матн билан танишинг. Асосий тавсияларни дафтарингизга кўчириб олинг. 79 БИЗНЕС-РЕЖА ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ? Ўз (шахсий) ишингизни бошламоқчи бўлсангиз, албатта бизнес-режа тузишингиз керак. Мазкур жараённи енгиллаштириш учун қуйидаги беш босқичда иш тутишни тавсия этамиз: 1. Мақсадингизни аниқланг. Биринчи босқичда ким учун маълумот тайёрлашингиз керак, компаниянгиз ҳақида улар нимани билиши кераклигини тушуниб олинг. Компания фаолиятининг қайси томонларини бўрттириб кўрсатиш мақсадга мувофиқ, қайсилари ҳақида камроқ, қайсилари тўғрисида эса умуман гапирмаслик зарурлигини белгиланг. 2. Бизнес-режанинг тахминий мундарижасини тузинг. Махсус талабларни ҳисобга олган ҳолда тузилган мундарижа оддий ёки мураккаб бўлиши мумкин. Бироқ мундарижа қанчалик батафсил ёзилса, бизнес-режани тайёрлаш шунча осон кечади. 3. Кейинги босқичда мундарижани диққат билан текшириб чиқиш керак. Келгусида бизнес-режангизни ўқийдиган одамларнинг фикрини ва ўз мақсадингизни эътиборга олиб, аҳамиятли деб ҳисобланган маълумотларни кенгайтириш, жузъий томонларни иловада бериш мумкин. 4. Бизнес-режани ёзинг. Кўпчилик ишни бозорни ўрганиш ва молиявий маълумотларни тўплашдан бошлайди. Сиз мазкур маълумотлардан режанинг стратегиясини белгилаш учун, тахминлар қилиш учун фойдаланасиз. Бизнес- режанинг қораламасини тайёрланг. Бунда умумий бўлимга катта эътибор беринг, унда бошқа барча бўлимларга тегишли ижро, молиялаштириш масалалари бўйича умумий маълумотлар мужассамлаштирилади. 5. Бизнес-режани менежмент бўйича мутахассисга беринг. У режанинг қамрови, ўқишга қулайлиги, баённинг мантиқийлиги, ишнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текшириб чиқсин. Сўнг кўрсатилган таклифларни ҳисобга олиб, бизнес-режангизга ўзгартиришлар киритинг. Ва, албатта, ушбу режани мунтазам равишда янгилаб боринг. Омад сизга ёр бўлсин! 80 Луғат Фаолият – деятельность Бўрттириб кўрсатиш – преувеличивать Тахминий – приблизительный Мундарижа – содержание, оглавление Батафсил – подробно Жузъий – незначительный Қоралама – черновик Ижро – исполнение Молиялаштириш – финансирование Мужассамлаштирмоқ – вобрать в себя Қамров – охват Баённинг мантиқийлиги – логика изложения Расмийлаштириш – оформление Мунтазам равишда - постоянно Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling