Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


-топшириқ. Саволларга таяниб, диалог тузинг


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

14-топшириқ. Саволларга таяниб, диалог тузинг. 
 
Сиз яқин кунларда кимга гул совға қилдингиз?
Бу қандай гул эди?
Ўзингиз қандай гулни ёқтирасиз?
Уни таърифлаб бера оласизми? 
15-топшириқ. Гул ҳақида қандай шеър ёки қўшиқларни биласиз? Улардан намуна 
келтиринг. 
 
16-топшириқ. Матнни ўқинг. 
ЧАНҒИ САЙЛИ 
Дам олиш куни акам ўртоқлари билан чанғи учиш учун Чотқол тоғи 
этакларига боришмоқчи бўлганини эшитиб қолдим. 
Тоғни узоқдан кўрганман. Китобимда ҳар хил тоғларнинг сурати бор, аммо 
ўзини ҳалигача кўрганим йўқ. 
Акамнинг тоққа бориш нияти мени ҳам қизиқтириб қолди. Чанғи сайлига 
икки кун қолганда акамга ялиниб-ёлвордим. 
-Йўл узоқ. Тоғнинг совуғига чидай олмайсан, ука! – деди акам. 
-Мен ҳам сизга ўхшаб совуққа чидайвераман, - деб акамни ўз ҳолига 
қўймадим. 


75 
Аввалига кўнмади. Сўнг бир гап бўлар, деб мени тинчитди. 
Якшанба куни яхши кийиниб олиб, эрталабки изғиринда акам билан йўлга 
тушдим. 
-Йигитчани нима қилиб бошлаб юрибсан, Комил? – деди мени кўрсатиб бир 
йигит. 
-Тоғни кўрмаган эди, қўявер, пишийди, - жавоб қилди акам. 
Ғафур Ғулом 
17-топшириқ. Қуйидаги гапларни тўлдиринг. 
Дам олиш куни... ? 
... Чотқол тоғи этакларига... . 
Узоқдан... чанғи сайлига... кўринди. 
Аввалига якшанба куни ... кейин эса ... ... . 
18-топшириқ. «Чимён тоғларида» расми асосида кичик матн тузинг. 
Чимён тоғлари тасвирланган сурат 
19-топшириқ. Қуйидаги жавобларга мос саволлар ёзинг. 
- ...? 
- Қишда.
- ... ? 
- Йўқ, январь ойида. 
- ... ? 
- Чимён, Чотқол, Зомин, Бахмал тоғларига. 
- ... ?
- Ҳа, жуда яхши кўраман. Сен-чи? 
- ... . ...? 
- Албатта . 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling