Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек тили дарслик
ТАБИАТ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ Отанг кетса агар, ота бўларсан, Онанинг ўрнини босгай қиз, сингил. Денгизинг қуриса не ҳам қиларсан? Қайга бош урарсан, эй мунгли кўнгил? Абдулла Орипов 71 «Инсон – табиат фарзанди», - дейди доно халқимиз. Инсон табиат бағрида вужудга келади ва камол топади. Кишилар қалбида гўзалликни ҳис этиш, уни ардоқлаш, борлиққа меҳр қўйиш туйғусини уйғотиш энг муҳим вазифалардан биридир. Ҳаво, сув, озиқ-овқат, саноат учун хом ашё каби ўзига зарур бўлган ҳамма нарсани инсон табиатдан олади. Одамлар ўзларини ўраб турган табиий муҳит билан доимий алоқада бўлиб, уни тўхтовсиз ўзгартириб боришади. Бироқ инсон табиатга икки томонлама: ижобий ва салбий таъсир ўтказмоқда. Бир томондан, инсон табиатни бойитади. Иккинчидан, аҳолининг кескин кўпайиши, шаҳарларнинг кенгайиши, янги индустриал марказларнинг вужудга келиши, айниқса, машинасозлик ва оғир саноатнинг ривожланиши, қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш натижасида биосфера, ҳаво ва сув ифлосланиб, табиий мувозанат бузилиб бормоқда. Атмосферани тоза сақлаш, флора ва фаунани қирилиб кетишдан асраб қолиш, сув ҳавзаларининг софлигини таъминлаш ва ҳоказолар барча давлатлар иштирокида ҳал этилиши керак бўлган долзарб халқаро вазифалардир. Диёримиздаги экологик муаммолардан кўпчиликнинг хабари бор: Орол денгизи қуриб бориши билан боғлиқ табиат мувозанатининг бузилиши, чучук сув миқдорининг камайиб бориши, саноат ҳудудлари ва шаҳарлардаги ҳавонинг заҳарланиши... Табиат инсон учун хизмат қилар экан, ундан оқилона ва одилона фойдаланиш керак. Халқимизда анъанавий табиат ва меҳнат байрамлари кенг нишонланади. Масалан, Наврўз, гуллар байрами, лола сайли, қушлар байрами, қовун сайли, ободонлаштириш тадбирлари кабилар ёш авлодда атроф-муҳитни асраб-авайлаб, табиий гўзалликнинг қадрига етиш туйғуларини шакллантиради. Экологик тарбияни амалга оширишда маданий-маърифий, тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш зарур. 72 Ерга, сувга, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсига бўлган муносабатимизни яхшилаш орқалигина она табиатимизни асраб қолиш мумкин. Инсон табиат фарзанди экан, фарзанднинг онага меҳрибонлик қилиши умуминсоний бурчдир. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling