82
Атрофдагиларда ўзингизга нисбатан қизиқиш уйғотиш учун бошқаларга
қизиқиш билан қаранг. Яхши, самимий тингловчи бўлинг.
10-топшириқ. Матнда учраган нотаниш сўзлар луғатини тузинг.
11-топшириқ. Матнни ўқинг. Уни рус тилига таржима қилинг.
БЎШ ВАҚТ
Вақтдан тўғри, унумли ва самарали фойдаланиш келажакни ўйлайдиган
инсонга хос хусусиятдир. "Вақтинг кетди — нақдинг кетди"
деб бекорга
айтилмаган. Бўш вақт дам олиш, маданий ҳордиқ чиқариш, китоб ўқиш,
ақлий ва жисмоний қобилиятни мустаҳкамлаш ва қайтадан
тиклаш учун
зарур. Бекорчилик эса турли жиноятлар содир этиш,
ичкиликка, чекишга
ружу қўйиш, нопок ишларга шароит яратади.
Уйқу дам
олишнинг лаззатли онларидир, ухлаш киши организмини кучга
тўлдиради, ақлан тетик қилади, меҳнат қобилиятини юксалтиради,
саломатлигини яхшилайди. Лекин кўп ухлаш ёмон одат бўлиб, инсонни ланж
қилади, руҳий ҳолатини, юз қиёфасини ўзгартиради.
Талабалар ўзларининг бўш вақтларида қуйидагилар билан шуғулланишлари
мумкин:
китобхонлик, эстетик маданиятни ўстириш, жисмоний чиниқиш,
ақлий камолотга интилиш, экологик
маданиятни шакллантириш, миллий
қадриятларни асраб-авайлаш ва давом эттириш.
Луғат
Самарали – эффективный
Нақд – наличный, здесь: деньги
Ҳордиқ чиқариш – отдыхать
Тиклаш – восстановливать
Бекорчилик – бездельничество
Жиноят – преступление
Ружу қўйиш – пристраститься
83
Нопок – нечистый
Лаззатли онлар – приятные минуты
Тетик – бодрый
Ланж – вялый
Руҳий ҳолат – психическое состояние
Жисмоний чиниқиш – физическая закалка
Ақлий камолот–умственное совершенство
Экологик маданият–экологическая культура
Do'stlaringiz bilan baham: