Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


-топшириқ. Матнни ўқинг. Уни қайта сўзлаш учун режа тузинг


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

14-топшириқ. Матнни ўқинг. Уни қайта сўзлаш учун режа тузинг. 
СОЧИ – ҚИШКИ ОЛИМПИАДА-2014 МЕЗБОНИ 
Халқаро олимпия қўмитаси(ХОҚ)нинг Гватемалада ўтган 
сессиясида 2014 йилги қишки олимпиадани Россиянинг Сочи 
шаҳрида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. 
Россия илк маротаба қишки олимпиада мезбонига айланадиган бўлди. Уч 
даъвогар орасида курашдан аввал Австриянинг Зальцбург шаҳри чиқиб 
кетди. Сўнгра Кореянинг Пхенчхан шаҳри олимпиададан бенасиб қолгани 
маълум бўлди.
Сочининг устунлиги нималарда акс этади? 


94 
Биринчи навбатда, Сочида деярли барча иншоотлар энди қурилади. Демак, 
улар барча замонавий талабларга жавоб берадиган бўлади. Австрия ва 
Кореяда эса қатор иншоотлар аввал қурилган ҳамда давр ўтиши билан 
эскириб бораверади. 
Иккинчидан, сайёрамизда йилдан-йилга қор муаммоси қишки спорт 
мусобақаларини ташкил этувчиларни қийнаб келмоқда. Кореяликлар сунъий 
қорни зарур ҳажмда ишлаб чиқара олишларини айтишди. Сочида эса хатто 
май ойида ҳам қор муаммоси йўқ. 
Учинчидан, Сочида олимпиада билан боғлиқ барча иншоотлар ва мусобақа 
ареналари бир-бирига жуда яқин жойлашади. Бу эса томошабинлар ва 
спортчиларга катта қулайлик яратади. 
Олимпия шаҳарчасида истиқомат қилувчи спортчилар муз саройига пиёда 
юриб 10 дақиқада етиб олишади. Олимпия парки бўйлаб мунтазам 
ҳаракатланувчи электромобилларда эса ундан ҳам тезроқ. Соғлом турмуш 
тарзи тарафдорлари ижарага текин тақдим этиладиган велосипедлардан 
фойдаланишлари мумкин. 
Бир кунда ишқибозлар уч-тўртта мусобақани бевосита кузатиш имконига эга 
бўлишади. Бу томошабинларга албатта маъқул тушади. 
Тўртинчидан, олимпиада муносабати билан дунё миқёсида турли спорт 
турлари бўйича нуфузли мусобақалар ўтказиладиган янги мажмуа қурилади. 
Олимпиада объектлари мусобақалардан кейин ҳам минтақада спорт ва 
соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилади. 
Бешинчидан, Сочи халқаро аэропорти олимпия мажмуасидан бор-йўғи 40 
дақиқалик масофада. Бу делегациялар ва ишқибозларнинг келиб-кетиши 
учун қулайлик яратади.
Дарвоқе, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент-Сочи 
йўналишида мунтазам қатновларни бажаради. Вақти етиб, насиб этса, ушбу 
қатновда олимпиячиларимиз ва ишқибозларимиз Сочи-2014 мусобақаларига 
бориб-келишади. 


95 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling