Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


Шарҳловчи эртага 200 метрга сузиш бўйича мусобақалар бўлишини айтди


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

Шарҳловчи эртага 200 метрга сузиш бўйича мусобақалар бўлишини айтди. 
Мусобақаларда учинчи ўринни Самарқанд вилояти жамоаси эгаллади. 
Умумжамоа ҳисобида кумуш медалга Наманган вилояти талаба-спортчилари 
сазовор бўлишди. Энг юқори натижага - универсиада ғолиблигига Тошкент 
шаҳри жамоаси эришди. Навбатдаги универсиада Андижон шаҳрида ўтади. 
6-топшириқ. Шеърни ёд олинг. 
КУРАШ 
Бизга Ҳазрат Одам Атодан мерос, 
Зардуштий бобони қўллаган кураш. 
Элсевар, эрксевар Тўмарисга хос, 
Алпомишни бахтга йўллаган кураш. 
Одамзод наслида бўлмасин нураш, 
Элатлар, давлатлар, қитъалар, бирлаш. 
Даврада, гиламда, майдонда сирлаш, 
“Ё пирим” дегину ўзбекча кураш. 
Осмони зангори, ниятлари оқ, 
Ям-яшил ўлкада бўй чўзди умид. 
Полвон ўғлонларга кўнгиллар муштоқ, 
Ҳар элда уйғонсин Паҳлавон Маҳмуд. 
Одамзод наслида бўлмасин нураш, 
Элатлар, давлатлар, қитъалар, бирлаш. 
Даврада, гиламда, майдонда сирлаш, 
“Ё пирим” дегину ўзбекча кураш. 


90 
Асрор Мўмин 
Луғат 
Мерос – наследие 
Элсевар – патриот
Эрксевар – свободолюбивый 
Нурамоқ – свалиться, рухнуть 
Сирлашмоқ – секретничать 
Курашмоқ – бороться 
Бўй чўзди – вырос 
Кўнгиллар муштоқ – душа желает, ожидает 
7-топшириқ. Матнни ўқинг. Нима учун у шундай номланганини тушунтиринг. 
 
СПОРТ ВА МУХЛИСЛАР ЎРТАСИДАГИ КЎПРИК 
Ҳар йили 2 июлда Халқаро спорт журналистлари куни нишонланади. 
1924 йилнинг 2 июлида Франция пойтахти Парижда янги халқаро ташкилот – 
Спорт журналистлари ассоциацияси (АИПС) ташкил этилган эди. Ушбу 
ташкилот мусобақаларни ёритишда журналистларнинг ҳуқуқларига риоя 
қилинишини таъминлаш, хорижий ҳамкасблар билан мустаҳкам алоқа 
ўрнатиш, 
тажриба 
алмашиш, 
энг 
янги 
технологияларни 
спорт 
журналистикасига татбиқ этиш каби масалалар билан шуғулланади. 
Унинг сафи йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Ҳозирда дунёнинг турли 
қитъаларида 30 мингдан зиёд спорт журналисти фаолият кўрсатади. 
Уларнинг 10 мингга яқини АИПС аъзосидир. Шунингдек, 150дан зиёд 
мамлакатда тузилган спорт журналистларининг миллий ассоциациялари 
АИПСга бирлашган.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling