Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

4-топшириқ. Фикрни давом эттиринг.
Зарғалдоқлар — жуда фойдали қушлар. Улар боғ ва ўрмонлар учун 
зарарли бўлган, лекин бошқа паррандалар ёқтирмайдиган заҳарли, сертук 
капалак қуртлари, дарахтларда яшайдиган қўнғизлар, чигирткалар билан 
озиқланадилар. 
Зағчалар турли зараркунанда ҳашарот: тиллақўнғиз, барг қурти ва 
бошқаларни қириб, кўп фойда келтиради. Зағча болалари қафасда яшашга 
тез ўрганади... 
Луғат 


103 
Зарғалдоқ – иволга 
Сертук – пушистый 
Қурт – гусеница, червь 
Қўнғиз – жук 
Чигиртка – кузнечик 
Зағча – сорока 
Зараркунанда – вредитель 
Тиллақўнғиз – хрущ 
Қирмоқ - истреблять 
5-топшириқ. Матнни ўқинг. Ўлчов бирликларини билдирувчи сўзларни кўчириб 
ёзинг, улар билан сўз бирикмаларини тузинг. 
ЗАҲИРИДДИН БОБУР: «ЎЛЧОВ БИРЛИКЛАРИНИ БИЛ, БУ 
БИЛИМДИР» 
Ўлчов бирликлари қадим замонлардан бери мавжуд. Кишилар улардан 
хўжаликда, савдо-сотиқда, қурилиш ишларида доимо фойдаланиб 
келганлар. Бирликларни ҳисоблаш асбоблари дастлаб инсоннинг қўл ва 
оёғи бўлган. Масалан: қадам, қарич, икки эн ва ҳоказо. Шу тахлитда 
узунлик, буюм ўлчамлари, масофа ўлчанган. Бу бирликлардан ҳозирга 
қадар фойдаланиб келинади. Бир кунлик йўл, бир қоп, бир коса ва ҳоказо 
бирликлар кейинчалик пайдо бўлган.
Ҳар бир халқ томонидан қабул қилинган бирликлар номи турлича
бирликларнинг ўзи ҳам жуда кўп бўлган. Бунинг натижасида кўплаб 
қийинчиликлар туғилгани туфайли кейинчалик бутун дунёда бир хил 
бирликлар қабул қилинди. 
Олимлар асрлар давомида ўзгармайдиган бирликлар (эталонлар) 
танлашни таклиф қилганлар. Масалан, Х. Гюйгенс 1664 йили бир 
секундда бир марта тебранувчи маятник узунлигини узунлик бирлиги қилиб 
олишни таклиф қилган. Килограмм, метр 1870 йилларда қабул қилинган. 
Метр эталони 1799 йили ясалди. Бир метр учун Ер меридиани чорак 


104 
қисмининг ўн миллиондан бир бўлаги қабул қилинган, лекин Ер 
меридиани қайта ўлчанганида (1870, 1872, 1875 йиллар) метр эталонини 
ўзгартиришга тўғри келди (олдинги ўлчаш билан кейинги ўлчашлар 0,08 
мм га фарқ қилади). Шунинг учун 1799 йили ясалган эталон халқаро 
эталон деб қабул қилинган.
Бошқа ўлчов бирликлари шу каби ўзгартирилиб, такомиллаштирилиб, 
аниқлаштирилиб борилган. Бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling