Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


-топшириқ. “Фитнес-клуб ва биз” мавзусида кичик ҳикоя ёзинг. Қуйидаги


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

23-топшириқ. “Фитнес-клуб ва биз” мавзусида кичик ҳикоя ёзинг. Қуйидаги 
ёрдамчи материалдан фойдаланишингиз мумкин. 
Талаба кўп вақтини ўтирган ҳолда ўтказади.
Шунинг учун у кўп ҳаракат қилишга интилиши зарур. 
Фитнес замонавий спорт мажмуаси бўлиб, ... 
У ерда биз ... 
Мен дўстларим билан ҳар ҳафтада уч марта ... 
Фитнес – саломатлик ... 
 


101 
11. УСЛУБЛАР ВА УЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
 
1-топшириқ. Саволларга жавоб беринг

Ихтисослигингиз бўйича ёзилган китоблардаги сўзлар оғзаки нутқингиздаги 
сўзлардан нимаси билан фарқланади? 
Газета мақоласида кўпроқ қандай сўз ва ибораларни учратиш мумкин? 
Ариза ёзганингизда одатда қандай қолип иборалардан фойдаланасиз? 
Бадиий асарларни ўқиганингизда нима учун таъсирланиб кетасиз? Бунга 
қандай сўзлар сабаб бўлади? 
Ёрдамчи материал: бадиий такрор, атамалар, баландпарвоз гаплар, 
мажҳуллик нисбатидаги феъллар, шевага хос сўзлар, товушларнинг тушиб 
қолиши, ўзгариши, ундовлар, канцеляризмлар, қолип ва клишелар, тасвирий 
воситалар.
2-топшириқ. Ўзбек тилидаги асосий нутқ услубларини эсланг ва уларни санаб 
беринг.
 
3-топшириқ. Матнни ўқинг. У қайси услубга хос эканлигини аниқланг ва 
фикрингизни асосланг. 
АЙЛАНА ВА ДОИРА 
Атрофимизда думалоқ нарсалар жуда кўп. Уларнинг баъзилари доирани 
эслатади. Булар — оби нон ва қуймоқ, медаль ва тангалар, лимон бўлаги... 
Яна бошқалари, масалан, ҳалқа, велосипед ғилдираги, узук кабилар 
айланага жуда ўхшайди. 
Айлананинг доирадан нима фарқи бор? Айлана билан чекланган 
нарсаларнинг ҳаммаси — доира. Айлана эса шу доиранинг четларигина, 
холос. 
Айлана — фақат чизиқ. Оқ қоғоз
устига стаканни қўйиб, атрофидан қалам 
юргизиб чиқсак, ҳосил бўлган ингичка думалоқ чизиқ айлана бўлади. 
Айлана чизиш учун циркулдан ҳам фойдаланиш мумкин. Агар циркуль 
бўлмаса, қоғоз
варағини ёғоч тахтача устига қўйиб, ўртасига битта кнопка 


102 
қаданг, тагига пишиқ ип боғлаб қўйинг, ипнинг иккинчи учига қалам 
боғланг. Қаламни ип боғланган жойидан ушлаб, таранг тортинг-да айланма 
чизиқ чизиб чиқинг, шунда айлана ҳосил бўлади. 
Доира — яссси шакл, уни қирқиб тайёрлаш мумкин. Ҳали чизган 
айланангизни атрофидан қайчи билан қийиб чиқсангиз, доира ҳосил бўлади. 
Циркуль қўйиладиган ёки ҳалиги кнопка қадаладиган нуқта айлана ва 
доира маркази ҳисобланади.
Лимон бўлаги ва велосипед ғилдираги марказини топиш осон. 
Луғат 
Эслатмоқ – напоминать 
Оби нон – лепешка 
Қуймоқ – здесь: блинчик 
Ҳалқа – кольцо, звено 
Четлари – края 
Боғламоқ – завязать, привязать 
Таранг – тугой, туго 
Ясси – плоский 
Қиймоқ - разрезать 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling