112
2-топшириқ. Комил инсон қандай бўлиши кераклигини айтинг.
3-топшириқ. Қуйидаги сўз ва бирикмалар иштирокида боғланишли матн тузинг
.
Ақлли, одобли, меҳнатсевар, билимли, соғлом, миллий ғурурга эга,
ватанпарвар, байналмилал, инсонпарвар, жасур.
4-топшириқ. Матнни ўқинг. Нотаниш сўзлар маъносини изоҳланг
.
БИЛИМ - АҚЛ БУЛОҒИ
Доно халқимизда
“Билмаганин сўраб ўрганган - олим
”, «Сўраганнинг айби
йўқ», «Сўрагандан сўрамаган ёмон», «Сўраб-сўраб Маккани топибди», «Кўп
юрганга эргашма, кўп билганга эргаш» деган ҳикматли гаплар бор. Демак,
билмаганини сўраб олиш тўғри йўлни топиш, кўзланган мақсадларга
эришишнинг зарурий шартидир.
Ҳар бир илмнинг ўз ўрни, ўз аҳамияти бор. Бироқ барча илмларни мукаммал
эгаллаб олишнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам ҳаётда кўпроқ
керак
бўладиган илмларни ўрганиш зарур.
Одобномадан
5-топшириқ. Айтинг-чи, сиз учун “ҳаётда кўпроқ керак бўладиган илмлар” қайси,
уларни қандай қилиб эгалламоқчисиз?
6-топшириқ. Нуқталар ўрнига керакли ҳарфларни қўйиб, гапларни кўчиринг
.
Меъ...р таби...тнинг й...лдоши, соғли...нинг
по...бонидир.
Меъёрда... о...са ...ар қандай хатти-...аракат фойдадан к...ра кўпро...
зарар
келт...ради.
Ём...ир
дарах... ғуборини ...вганидай, бадантарби… бадан ғубор...ни
тозал...йди. (“Тафаккур гулшани”)
.
Я...ши фазилатларга эришмоқ...и б...лган одам я...ши хислатларга қарши
турган иллатларни
...ўқ қилишга интилиш... зару... . (Форобий)