Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


жамиятда қандай ўрин тутишингиз тўғрисида ўзингизнинг ва дўстларингизнинг


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

жамиятда қандай ўрин тутишингиз тўғрисида ўзингизнинг ва дўстларингизнинг 
фикрларини ёзинг. 
 
12-топшириқ. Матнни ўқинг. Уни қайта сўзлаш учун режа тузинг.
ТЕНГСИЗ НАВОЛАР СОҲИБАСИ 
Берта Давидова наволари – мумтоз санъатимизда, мақом ижрочилигида 
алоҳида бир олам, бетакрор бир гўзаллик, атри, таровати ҳамиша хушбўй 
сочиб турган бир санъат гулдастаси. Берта Давидова шундай санъаткорки, 
унинг фақат қалби, овозигина куйламайди, балки фарғонача миллий аёллар 
либосидаги гўзал вужуди, нафис қийиқча остида кулиб турган малоҳатли 
чеҳраси ҳам ёниб куйлайди. Бундай ҳолатнинг ўзи ибратли. Бизнингча, 
санъатимиздаги ҳозирги ёшлар эл олдида ўзини тутишни бу устоз 
санъаткордан такрор ва такрор ўргансалар арзийди. 
Бертахоним Давидова ёшлар учун яна бир жабҳада ўта ибратли 
санъаткордир. Биз унинг чексиз ватанпарварлигини назарда тутяпмиз. У 
телевидение орқали ўзи ва тақдири тўғрисида ҳикоя қилар экан: «Мен 
Ўзбекистоннинг 
бир 
ҳовуч 
тупроғини 
дунёнинг 
бор 
бойлигига 


115 
алмашмайман”, - деди. Бу сўзларни Бертахоним Давидова ўзининг бутун 
умри, фидойи ҳаёти, бетакрор санъати билан тасдиқлади. Хонанда ғоятда 
гўзал ижрочилик истеъдодини, хуш овозини ўзбек миллий мақом 
санъатининг жозибаларини кўрсатишга бағишлади. Навоийга бағишлади, 
Муқимийга бағишлади, бошқа буюк шоирларнинг ғазалиёти тарғиботига 
бахшида этди. Агар, борди-ю, Навоий бобомизга ўзи яратган «Кеча 
келгумдирдир дебон...” каломлари билан бошланувчи ғазалини Берта 
Давидова 
ижросида 
эшитиш 
насиб 
қилганида 
эди, 
мутафаккир 
бобокалонимиз – фақат биргина шу воқеа сабаб – шоирлигидан беҳад ва 
беҳад мамнун ҳис этардилар ўзларини. Ҳақиқий истеъдод – ана шундай куч-
қудрат! 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling