Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


ўқув йили якунларини сарҳисоб қилинг, келгуси режалар ҳақида суҳбатлашинг


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

ўқув йили якунларини сарҳисоб қилинг, келгуси режалар ҳақида суҳбатлашинг.
*** 
Кел, эй, қувлашганча келар сўнгги дам,
Университет йиллари қолмоқда ортда.
Ўрнига қўяйлик, дугонагинам,
Сўнгги шўхликларни бу эркин юртда.
Булутсиз тонглардан бўларми кечиб,
Унут бўларми ҳеч ярқираган кун?!
Биз истамай ёшлик либосин ечиб,
Балоғат либосин киямиз бугун.
Сирли суҳбатлардан огоҳ ётоқда,
Сўнгги сирлашувлар кўнгилни ёзсин.
Тақдир оппоқ толе улашар чоқда,
Сенинг пешонангга муҳрини боссин.
Эртанги хайрли ташвишлар, майли,
Безовта қилмасин бугунча бизни.
Бугун ўйламайлик иш, турмуш зайлин,
Ва қурилгуси уй, рўзғоримизни.


119 
Яқинлашиб борар қирғоққа кема,
Денгизда сайримиз бўлмоқда охир.
Юракка титроқлар солар бир нима,
Гарчанд титроқ билан куйламоқ оғир.
Аммо куйламоқ шарт, куйлаш дард билан,
То бу қўшиқ умри топмасин завол.
Тақдир учраштирсин сени мард билан,
Сўнг ҳам эркин яша, талаба мисол. 
Ҳалима Худойбердиевадан 
 


120 
 ТАЛАБАЛАР МУСТАҚИЛ ИШИНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШ УЧУН
 
ТАВСИЯЛАР 
Реферат учун мавзулар: 
Ўзбек ёзуви тарихи 
Ўзбек тилида келишиклар 
Кўмакчи ва предлог 
Шахсий гигиена – тозалик гарови 
Ўзбекистонлик жаҳон чемпионлари 
Буюк ипак йўли бўйлаб 
Фойдали маслаҳатлар 
Ўзбекистоннинг дипломатик муносабатлари 
Оламнинг етти мўъжизаси 
Ҳозирги ўзбек адабиётининг йирик намояндалари
Вазифалар: 
Маҳаллий шеваларга оид сўзлар луғатини тузиш. 
Икки тил бўйича ихтисосликка оид атамалар луғатини тузиш. 
Ихтисосликка оид атамаларнинг изоҳли луғатини тузиш.
Турли мазмунда эълонлар ёзиш.
Меҳнат шартномасини тузиш.
Ўқиб чиқилган асардаги тимсолларга тавсифномалар ёзиш.
Турли мазмунда аризалар ёзиш.
«Омонимия асосида яратилган ҳазил-мутойиба, латифалар» мавзусида матн 
тайёрлаш.
Қўшма гапларнинг тузилишини чизмада тасвирлаш.


121 
Берилган мавзуда радиолавҳа тайёрлаш. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling