Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

Эркин Воҳидов 
 
ШАҲРИМИЗ ТАРИХИ 
Ҳожиев муаллимнинг айтишларича, Сурхондарё қадимда, эрамиздан аввал 
маданият ва санъатнинг энг ривожланган марказларидан бири бўлган. 


124 
Лекин босқинчилар уни шунчалик хароб қилганки, у асрлар давомида 
ўзини ўнглай олмаган.
Хуллас, Искандар юриш қилиб келаётганида, Деновнинг устидан ўтавериб, 
тоғлар орасида жойлашган Сангардагимизни кўриб қолган. Сангардак 
шундай гўзал эканки, уни тор-мор қилишга Искандарнинг кўзи қиймаган. 
Шунинг учун таслим бўлинглар, деб одам юборган. Бизникилар эса таслим 
бўлмаган. Кейин Искандар ҳужум бошлаган. Бизникилар даранинг оғзида 
уларнинг йўлини тўсиб олиб, биттасини ҳам яқин йўлатмаган. Бошқа ёқда 
йўл йўқ еди. Уч тараф - тоғ.
Тоғлар қалъа деворлари эмаски, ёв уларни 
машиналари билан ағдариб кирса.
Жанг кўп кунга чўзилган. Искандарнинг ёнида юрган тарихчиси Арриянинг 
ёзишича, Искандар бутун юриши давомида биринчи марта шу ерда энг 
кучли тўқнашувга дуч келган экан. Кейин ноилож қолиб, Грециянинг ўзида 
тоғларда юриш учун махсус тайёрланган қисмини ишга солган. Улар бир 
неча кун давомида тоғни
айланиб ўтиб, тепадан келганлар ва шаҳарни 
кунпаякун қилганлар.
Обод бир шахар ўрнида култепа пайдо бўлиб қолган. Шундан кейин 
шаҳримизни Етимтепа деб атай бошлаганлар. Ҳозир мана шу икки гектарлик 
тепаликни Етимтепа деб атайдилар.
Ш.Холмирзаев 
Қушдай учиб қучоғингдан дунё кездим. 
Кезиб-кезиб топганларим соғинч бўлди. 
Қанча олис кетсам, шунча қадринг сездим. 
Қайда юрсам ёду-меҳринг овунч бўлди. 
Айланайин қора қошу кўзингдана, 
Ўзингдан қўймасин, халқим, ўзингдан-а! 
Болдан ширин патир қора буғдойинг ҳам, 
Ўзингдан бўлса гар шоҳу гадойинг ҳам. 
Бир тану жон бир-бирингдан рози юрсанг, 


125 
Худойинг ҳам сендан рози, худойинг ҳам. 
Гоҳи ипак, гоҳи яктак бўзингдан-а, 
Ўзингдан қўймасин, халқим, ўзингдан-а! 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling