127
Хулоса шуки, шиор тузиш ўзига хос мураккаб жараён бўлиб, айни
жараёнда яратилган муваффақиятли, таъсирли шиорлар шунчаки
чиройли сўзлар
йиғиндиси
эмас, балки самарали меҳнат натижасидир.
Ш.Юнусова
МАҲМУД КОШҒАРИЙ
Маҳмуд ибн Муҳаммад Кошғарий 11-асрда яшаб ижод этган. Унинг ҳаёти ва
ижоди ҳақида етарли маълумот сақланиб қолмаган. Унинг туғилган ва вафот
этган йили ҳам номаълум. Онаси Ҳусайн Кошғардаги Береган шаҳридан
бўлган.
Кошғарийлар оиласи Болосағунга (ҳозирги Кирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳри)
кўчиб келишганда, Маҳмуд ёш бола эди. Бўлажак олим,
тилшунос ва
инсоният тарихи, маданиятининг ихлосманди мактабда араб, форс
тилларини чуқур ўрганади. У халқ яратган ҳикматли сўз, мақолларни
ёдлаб юрар эди.
Маҳмуд Кошғарий туркий халқлар тарихи, тили,
урф-одатларини пухта
ўрганиш мақсадида бутун Ўрта ва Кичик Осиёни кезиб чиқди. У
«Жавоҳирун наҳв фи луғати турк» («Туркий тилларнинг етакчи
дурдоналари») ва «Девону луғатит турк» асарларини ёзган.
Унинг биринчи
асари ҳозиргача топилмаган.
1076-77 йилларда ёзилган «Девону луғатит турк» асарида Ўрта Осиё
халқларининг тарихи, маданияти,
таълим-тарбияси, урф-одатлари, расм-
русмларинннг изоҳи билан 300 дан ортиқ
шеърий парчалар, мақоллар,
ҳикматли сўзлар ва лавҳалардан намуналар берилади.
Бу асар араб, рус, озарбайжон ҳамда ўзбек тилига таржима қилинган.
«Девону луғатит турк» асари илмий, тарихий ва тарбиявий қимматга эгадир.
Асардан намуналар:
1. Сук,
одамлар мулкка интилар, ўлимтикка ташлангандек қузғунлар. 2.
Молу мулкинг кўпайса, мағрурланиб қутурма. 3. Одобнинг боши — тил. 4.
Олим киши сўзидан олгин ўгит, яхши сўзлар таъсири дилга сингар.