Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек тили дарслик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баҳс-мунозара ва таълимий ўйинлар уюштириш учун мавзулар
- АДАБИЙ-БАДИИЙ МАТНЛАР ЎЗБЕГИМ қасида
Иншо учун мавзулар
Мен нечун севаман Ўзбекистонни Муҳаббат нима? Уста хонасида Менинг орзуларим Талаба ва компьютер Дўстимнинг фазилатлари Мен севган спорт тури Вақт машинасида ...га саёҳат қилар эдим Менинг маҳаллам Менинг қизиқишларим Баҳс-мунозара ва таълимий ўйинлар уюштириш учун мавзулар Ўтмишсиз келажак бўлмайди Талаба ва оммавий ахборот воситалари Ўзбек эстрадаси юлдузлари Ўзбек миллий таомлари Ҳаёт менинг тасаввуримда Жаннат оналар оёғи остида Йиққанларингиз эмас, сочганларингниз боқийдир Ҳозирги ёшлар Касбий тайёргарлик бўйича «Қувноқлар ва зукколар» беллашуви. Ўзбек тилида нотиқлик санъати бўйича мусобақа. 122 АДАБИЙ-БАДИИЙ МАТНЛАР ЎЗБЕГИМ қасида Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон, ўзбегим, Сенга тенгдош Помиру оқсоч Тиёншон, ўзбегим. Сўйласин Афросиёбу, сўйласин Ўрхун хати, Кўҳна тарих шодасида битта маржон, ўзбегим. Ал Беруний, ал Хоразмий, ал Фороб авлодидан, Асли насли балки Ўзлуқ, балки Тархон, ўзбегим. Ўтдилар шўрлик бошингдан ўйнатиб шамширларин Неча қоон, неча султон, неча минг хон, ўзбегим. Тоғларинг тегрангда гўё бўғма аждар бўлди-ю, Икки дарё – икки чашминг, чашми гирён, ўзбегим. Қайсари Рум найзасидан бағрида доғ узра доғ, Чингизу Боту тиғига кўкси қалқон, ўзбегим. Ёғди тўрт ёндин асрлар бошингга тири камон, Умри қурбон, мулки торож, юрти вайрон, ўзбегим. Давр зулмига ва лекин бир умр бош эгмагин, Сен – Муқанна, сарбадор –сен, эрксевар қон, ўзбегим. Сен не зардушт, сен на буддий, сенга на оташ санам, Одамийлик дини бирла тоза имон, ўзбегим. Маърифатнинг шуъласига толпиниб зулмат аро Кўзларинг оқди тунлар кафкабистон, ўзбегим. Тузди-ю Мирзо Улуғбек Кўрагоний жадвалин, Сирли осмон тоқига илк қўйди нарвон ўзбегим. Мир Алишер наърасига акс-садо берди жаҳон Шеърият мулкида бўлди шоҳу султон ўзбегим. Илму шеърда шоҳу султон, лек тақдирига қул, Ўз элида чекди ғурбат зору нолон, ўзбегим. Мирза Бобур – сен, фиғонинг солди олам узра ўт, 123 Шоҳ Машраб қони сенда, урди туғён, ўзбегим. Шеъриятнинг гулшанида сўлди маҳзун Нодира, Сийм танни ювди кўз ёш, кўмди армон, ўзбегим. Йиғлади фурқатда Фурқат ҳам муқимликда Муқийм. Нолишингдан ҳинду афғон қилди афғон, ўзбегим. Тарихинг битмакка, халқим, мингта Фирдавсий керак, Чунки бир бор чеккан оҳинг мингта достон, ўзбегим. Ортда қолди кўҳна тарих, ортда қолди дард, ситам, Кетди ваҳминг, битди заҳминг, топди дармон, ўзбегим. Бўлди осмонинг чароғон толе хуршиди билан, Бўлди асрий тийра шоминг шуъла афшон, ўзбегим. Мен ватанни боғ деб айтсам, сенсан унда битта гул. Мен ватанни кўз деб айтсам, битта мужгон ўзбегим. Фахр этарман, она халқим, кўкрагимни тоғ қилиб, Кўкрагида тоғ кўтарган танти деҳқон, ўзбегим. Ўзбегим деб кенг жаҳонга не учун мадҳ этмайин! Ўзлигим билмоққа даврим берди имкон, ўзбегим. Мен буюк юрт ўғлидурман, мен башар фарзандиман, Лекин аввал сенга бўлсам содиқ ўғлон, ўзбегим. Менга Пушкин бир жаҳону, менга Байрон бир жаҳон, Лек Навоийдек бобом бор, кўксим осмон, ўзбегим. Қайга бормай бошда дўппим, шуҳратим, қадрим буюк. Олам узра номи кетган Ўзбекистон, ўзбегим. Бу қасидам сенга, халқим, оқ суту туз ҳурмати, Эркин ўғлингман, қабул эт, ўзбегим, жон, ўзбегим! Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling