93
ОЛТИН ЁҒДУСИ КЎЗНИ ҚАМАШТИРГАНДА
Италия
пойтахти
Римдаги
“Олимпико”
стадионида
“Олтин
лига”
мусобақаларининг навбатдаги босқичи ўтказилди.
Бош совринни қўлга киритишдан умидворлар
орасида финн спортчиси Теро
Питкамяки ҳам бор эди. Лекин Рим унинг учун фақат муаммоларни келтириб
чиқарди. Бир томондан, у норвегиялик
олимпиада чемпиони Андреас
Торкилдсенга ютқазиб қўйди. Аммо бу ҳам ҳали ҳолва экан. Чунки Теро
отган найза кутилмаганда чап томонга кетиб қолиб,
француз спортчиси
Салим Сдирига бориб санчилди. Баъзиларнинг айтишича, Питкамякининг
кўзини олтин ёмбилар “қамаштирган” бўлса керак.
Жароҳатланган Сдири тез ёрдам машинасида
зудлик билан шифохонага
етказилди. Найзанинг учи танага тахминан 10 сантиметрга кириб боргани
аниқланди. Сдирининг ўнг буйраги ва жигарига зарар етган экан.
Жароҳатланган спортчи аҳволи оғирлашмаслиги
учун яна бир неча кун
мобайнида Римда шифохонада қолишига тўғри келди.
Дарвоқе, бундай кўнгилсизликлар аввал ҳам қайд этилган. Жумладан,
Жанубий
Африкада
олимпиада
чемпиони
Роман
Себрле
югуриш
машқларини бажараётганида елкасига найза теккан. Натижада жарроҳлар 11
та чок билан елкани тикишларига тўғри келган.
Do'stlaringiz bilan baham: