Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


-топшириқ. Меҳмондўстлик ҳақидаги шеър ва ҳикматлардан ўқинг, уларнинг


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

13-топшириқ. Меҳмондўстлик ҳақидаги шеър ва ҳикматлардан ўқинг, уларнинг 
маъносини тушунтиринг. 
 
Меҳмонлар ёқут-жавоҳирдир соҳиби хона,
Суҳбатдан дур термоққа дастурхон бир баҳона. 
Халқ ҳикмати 
Дўст билан обод уйинг, гар бўлса у вайрона ҳам,
Дўст қадам қўймас эса вайронадир кошона ҳам. 
Эркин Воҳидов 
Мезбон яхши бўлса, меҳмон кўпаяр, 
Меҳмон яхши бўлса, мезбон кўпаяр. 
Меҳмону мезбонлар кўпайса элда, 
Ўзаро дўстлигу дармон кўпаяр. 
Муҳиббий 
Меҳмон келса ризқи келур эшик хатлаб, 
Остонада садодирман, меҳмон кутиб. 
Не миллат бор, не халқ, элат – бағрим очиқ, 
Қувноқ, уйғоқ дарёдирман, меҳмон кутиб.
Нормурод Нарзуллаев 
 
14-топшириқ. Матнни ўқинг ва унга сарлавҳа топинг. 
 
Сабзавот кишиларнинг овкатланишда муҳим роль ўйнайди. У таом ҳазм 
бўлишини таъминлайди. Танада нордон ишқорли мувозанатни сақлайди ва 
суюқлик алмашинишини таъминлайди.
Сабзавотлар дармон дориларнинг асосий манбаларидан бири бўлиб, 
углеводларга, минерал ва муаттар лаззатли моддаларга бойдир. Баъзи 
сабзавотлар (саримсоқ пиёз, қалампир, турп) таркибида бактерицид моддалар 
бўлиб, улар касаллик уйғотувчи микробларни бартараф этади ёки уларнинг 
ривожланишини тўхтатиб қўяди.


57 
15-топшириқ. Нуқталар ўрнига мумкин бўлган сўзларни қўйиб қаторларни 
тўлдиринг

Сабзавотлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
1. Илдиз мевалилар - картошка, сабзи, ..., ..., ..., ... 
2. Карамсимонлар - барча хилдаги карам турлари
3. Пиёзсимонлар - бошпиёз, ..., ...
4. Резаворлар - укроп, ..., ..., ...
5. Мевалилар - помидор, ..., ..., ... 
6. Дуккаклилар - мош, ..., ..., ...
 
16-топшириқ. Матнни ўзбек тилига таржима қилинг. Сиз мантини қандай 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling