Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


(Реклама тили ҳақида тўлиқроқ маълумот олмоқчи бўлсангиз


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

(Реклама тили ҳақида тўлиқроқ маълумот олмоқчи бўлсангиз, 
“Адабий-бадиий матнлар” бўлимига қаранг) 
17-топшириқ. Матн мазмунини ёритувчи саволлар тузинг.
 
18-топшириқ. Қуйидаги ичимликларга мос келадиган реклама матнини тузинг. 
“Cоca-Cоla”, “Slake”, “Кавсар”, “Арктика”, “Омонхона”, “Akva light”. 
 
19-топшириқ. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирор маҳсулотни (масалан: уй 
жиҳози, электротехника товари, озиқ-овқат турини) реклама қилинг. 
 
20-топшириқ. Матнга сарлавҳа топинг. 
Ростгўйлик инсонлар орасида муҳаббат ва дўстликни мустаҳкамлашга 
хизмат қиладиган амаллардандир. Ростгўйлик кишининг юзини ёруғ, 
қалбини пок, тилини бурро қилади. Ёлғончилик бунинг акси бўлиб, одамни 
уятга қўяди. Шунинг учун ҳам доно халқимиз «Бошингга қилич келса ҳам 
ёлғон гапирма», дейди.
Рост сўзлаган киши ҳеч қачон бировнинг олдида тили қисиқ бўлмайди.
Одобномадан 
21-топшириқ. Матндан қуйидаги сўзларга мос сифатловчиларни топиб сўз 
бирикмаларини ёзинг. Улар иштирокида гаплар тузинг. 


41 
Амал, қалб, тил, халқ, киши. 
22-топшириқ. Матнни ўқинг. Унда келтирилган ҳикматли сўзларни кўчириб ёзинг 
ва рус тилига таржима қилинг. 
 
ЯХШИ СЎЗ - ЖОН ОЗИҒИ 
Оила ва жамиятдаги баъзи нохуш ҳолатлар кузатилса, кўпинча уларнинг 
сабаби қўпол сўз, дағал муомала бўлади. 
Ширин сўз муваффақиятлар гаровидир. Хушмуомала бўлиш инсонни 
юксалтиради, дўстларини кўпайтиради, кишиларнинг ҳурматига сазовор 
қилади.
Яхши сўзнинг фазилати ҳақида ҳикматлар кўп. Улардан айримларини эсга 
олайлик: 
- яхши гап – дил давоси; 
- тилингда бўлса болинг, кулиб турар иқболинг; 
- яхши сўзга қулоқ сол, ёмон сўзга улоқ сол; 
- яхши гапга илон инидан чиқар, ёмон гапга пичоқ қинидан чиқар. 
Шу ҳикматли сўзларни ҳамиша ёдда тутмоқлик ва уларга амал қилмоқлик 
лозим.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling