39
ОЗ-ОЗ ЎРГАНИБ ДОНО БЎЛУР
Тарбиясиз одам жонсиз жасадга ўхшайди.
Насиҳатни олмайдиган одам бахтсиздир.
Ҳар ким айбсиз дўст қидирса, дўст камайиб қолади, дўстларини
ранжитаверса, душмани кўпаяди.
Уч нарса ақлга куч беради: олимлар билан суҳбат, тажриба ва сабот. Уч
нарса ақлга зарар келтиради: тадбирсизлик, ҳафсаласизлик, шошқалоқлик.
Тил бўлса ҳам, бўлмаса ҳам бошга бало.
Сўз дорига ўхшашдир, ортиқчаси зарар келтиради.
Яхшилар яхшисини ажрата олиш ҳунар эмас, аммо ёмонлар яхшисини
ажрата олиш ҳунардир.
Бахт-саодатни
изласангиз
топа
олмайсиз;
зиммангиздаги
инсоний
вазифаларни адо этинг – бахтнинг ўзи келади.
Истаксиз келишувдан кўра дўстона келишмовчилик яхшироқ.
Йиқилганингиздан сизга зарар йўқ, аммо асл фалокат маъюсланиб, руҳингиз
тушиб кетишидадир.
Сир сақлаш тил остига чўғ олиб туришдан ҳам машаққатлидир.
Отаси олдида ўз камчилигига иқрор бўлмаган фарзанд ўз
касаллигини
табибдан яширган бемор кишига ўхшайди.
16-топшириқ. Матнни ўқинг.
РЕКЛАМА ВА УНИНГ ТИЛИ
Бозор иқтисоди шароитида рекламанинг ўрни бениҳоя катта. Рекламага
ҳар куни, ҳар ерда дуч келиш мумкин. У оммавий коммуникациянинг
барча соҳаларига кириб борган. Оммавий ахборот
воситалари турларига
асосланиб, рекламани бешта асосий, энг муҳим гуруҳларга
ажратиш
мумкин, 1.Матбуот рекламаси. 2. Радиореклама. 3. Телевизион реклама.
4. Баннер рекламаси. 5. Интернет тармоғидаги реклама.
40
Реклама жамиятда бир катор вазифаларни бажаради. Рекламанинг
асосан
икки шарти ажралиб туради, яъни реклама ахборот бериши
ҳамда ишонтириши зарур.
Реклама тили сўз ёрдамида мазмун ифодалайди. Фикрни ҳар
хил усуллар
билан баён этиш мумкин. Матн композицияси шиор (слоган), сарлавҳа,
ахборот блоки, маълумотлардан иборат бўлиб, бунда шиорнинг ўрни
бениҳоя муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: