32
Oшиқлaрдaн қoлсa бир нaфaр, инoн,
Қoлгaн шу oшиғинг билгилки, мeнмaн.
Кўзлaринг бeмaҳaл ёшлaргa тўлсa,
Aгaр душмaнлaринг устингдaн кулсa,
Oшиқлaринг aгaр ҳeч кeлмaс бўлсa,
Мaрҳум ул Рaсул Ҳaмзaт билгилки, мeнмaн.
Рaсул Ҳaмзaтoв. Эркин Воҳидов таржимаси
20-топшириқ. Расул Ҳамзатов қаламига мансуб “Ошиқлар сардори” шеърининг
русча вариантини ўзбекчаси билан таққосланг (қўлланманинг “Адабий-бадиий
матнлар” қисмига қаранг).
33
4. ТИЛ – МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ
1-топшириқ. Матнни ўқинг. Ундаги асосий фикрни ифодаланг.
ТИЛ БОЙЛИГИНИНГ БИР ДАЛИЛИ
Маълумки, муайян тилнинг бойлиги шу тилда мавжуд бўлган сўзлар
миқдори билан эмас, балки тилнинг сўз бойлиги, сўз маъноларининг
ўткирлиги, услубиятининг ривожланганлиги, нутқий оҳангнинг ранг-
баранглиги билан белгиланади. Шу жиҳатдан ўзбек тили ҳам, шубҳасиз, бой
тил ҳисобланади. Буни биргина сўз мисолида кўрсатиш мумкин.
Барча сонлар орасида “бир” сўзи алоҳида ажралиб туради. Бу сўз туб сўз
шаклида, айрим қўшимчаларни олган ҳолда ёки жуфт ҳолда қўлланади,
шунингдек, муайян сўзлар билан бирикиб ҳам келади.
“Бир” сўзи саноқ сон маъносида қўлланади. Масалан: Мен бир китоб ва икки
дафтар сотиб олдим. Бир қиз қўшиқ айтади, уч қиз рақсга тушади. Бола бир
қўлини баланд кўтарди.
“Бир” сўзи номаълумлик маъносини билдиради: Кеча бизникига бир аёл
келди. Феруза бир гап айтмоқчи эди. Бир одам киришга рухсат сўраяпти.
“Бир” сўзи маънони кучайтириш учун ҳам хизмат қилади: Ҳозир шундай бир
ажойиб
замон келди-ки, киши бахтини меҳнатдан топади. Шаҳноза опа
қизига бир чиройли кўйлак тикиб берибди. Ўғли бир яхши йигит экан.
Бундан ташқари, “бир” сўзи қўшимчалар ёки айрим сўзлар билан
қўлланганда, гумон,
чегаралаш, кетма-кетлик, предметнинг ноаниқ белгиси,
бир хиллик, вақтга нисбатан номаълумлик ёки мавҳумлик каби қатор
маъноларни билдиради.
Бу каби сўзлар ўзбек тилида кўплаб учрайди.
Уларнинг маъноларини,
қўлланилиш хусусиятларини билмай туриб,
матнни тушуниш, уни тўғри
таржима қилиш, аниқ ва таъсирчан нутқ тузиш мумкин эмас.