6
Маҳаллий - местный
15-топшириқ. Матн юзасидан қуйидаги саволларга жавоб беринг, жавобларингизни
ёзинг.
Ўзбекистон Республикасида ҳокимиятнинг қайси турлари мавжуд?
Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органи қандай
номланади,
уни ким
бошқаради?
Қайси соҳа “тўртинчи ҳокимият” ҳисобланади?
Қонун чиқарувчи органнинг номи нима?
Ўзингиз билган вазирликларнинг номини ёзинг.
16-топшириқ. Нуқталар ўрнига тегишли келишик ёки эгалик қўшимчаларини
қўйиб, сўз бирикмаларини кўчиринг, қаратқич ва тушум келишигидаги сўзлар
қачон белгисиз қўллана олишини эсланг.
Бошқарув шакл..., давлат тузилиши... шакл..., суд ҳокимият..., халқ
томон...дан сайланиш, ўз касби... фидойилар..., ўз-ўзи... бошқариш, сенатор...
сайлаш, сайлов округ...
17-топшириқ. Матннни ўқинг.
КОНСТИТУЦИЯ
Конституция давлатимиз мустақиллигининг
рамзи ва ифодаси, халқ
ҳурлиги ва
озодлиги тимсолидир, у озодлик ғояси ва pyҳи
билан
суғорилган. Конституциямизда инсоннинг ҳаёти, эрки, шаъни, қадр-
қиммати, ҳуқуқлари ва эркинликлари муқаддас саналиб, улар ҳуқуқий
жиҳатдан кафолатланган.
Конституциядаги айрим моддаларни ёдга олайлик:
1- модда.
Ўзбекистон – суверен демократик республика.
4- модда
. Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
5-модда
. Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланган ўз
давлат
рамзлари - байроғи, герби ва мадҳиясига эга.
29-модда
. Ҳap ким фикрлаш, cўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.
31-модда
. Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар
бир инсон
хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик
7
ҳуқуқига
эга.
Диний
қарашларни
мажбуран
сингдиришга
йўл
қўйилмайди.
41- модда
. Ҳар ким билим олиш ҳукуқига эга.
Бепул умумий таълим олиш
давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир.
66-модда
. Вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз
ота-оналари
ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: