13
илмий таълимни ташкил
этиш ва ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган
жамоат ва давлат арбобидир.
М.С.Салоҳиддинов 1933 йил 23 ноябрда Наманган шаҳрида таваллуд топди.
1950 йил Ўрта Осиё давлат университетининг физика-математика факультетига
ўқишга кирди, уни
имтиёзли диплом билан тамомлади. У 1958 йилда
номзодлик диссертациясини муваффақият билан
ҳимоя қилди. Шу билан
бутун умрини Ўзбекистонда математик
билимларни ривожлантиришга
бағишлади. 1967-1985 йилларда ЎзФА вице-президенти, 1988-1994 йилларда
эса президенти бўлиб ишлади.
Маҳмуд Салоҳиддинович
сермазмун илмий,
ижодий фаолиятини доим
педагогик ва давлат ишлари билан бирга олиб борди. У 1985-1988 йилларда
Олий ва ўрта махсус таълим вазири вазифасида ишлаб,
олий мактабни
ривожлантириш ва унинг кадрлар салоҳиятини кўтаришга катта ҳисса қўшди.
Тошкент давлат университетида ўзи асос солган
дифференциал тенгламалар
кафедраси мудири бўлган.
Ажойиб педагог, илмга чанқоқ ёшларнинг севимли
мураббийи, шу билан бирга, жуда
талабчан, меҳрибон, хушфеъл,
адолатпарвар инсон.
Математикани ва олий таълимни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, сермаҳсул
педагогик фаолияти ва юқори малакали илмий мутахассисларни тайёрлагани
учун М.С.Салоҳиддинов “Ҳурмат белгиси” ордени ва медаллар билан
тақдирланган.
Луғат
Атоқли – именитый
Фан арбоби – деятель науки
Мукофот совриндори – лауреат премии
Тенглама - уравнение
Илмий таълим – научное образование
Ҳисса қўшмоқ – вносить вклад
Имтиёзли диплом – диплом с отличием
Номзодлик диссертацияси – кандидатская диссертация
14
Ҳимоя қилмоқ - защищать
Бағишламоқ - посвящать
Сермазмун - содержательный
Салоҳият - потенциал
Чанқоқ – жаждущий
Талабчан - требовательный
Хушфеъл - добродушный
Сермаҳсул - плодотворный
Тақдирланмоқ – быть награжденным
Do'stlaringiz bilan baham: