Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


-топшириқ. Матндаги ажратилган кесимларни кўчириб ёзинг, таржима қилинг


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

11-топшириқ. Матндаги ажратилган кесимларни кўчириб ёзинг, таржима қилинг, 
улар иштирокида гаплар тузинг. 



12-топшириқ. Сиз мамлакатимизнинг қайси шаҳарларида бўлгансиз, улар қандай 
таассурот қолдирган? Шу мавзуда дўстларингиз билан суҳбатлашинг. 
13-топшириқ. Нуқталар ўрнига тегишли қўшимчаларни қўйинг. Мақолларни ёзиб 
олинг, уларнинг маъносини ўз сўзингиз билан тушунтириб беринг.
1. Она юрт... — олтин бешигинг. 2. Она юртинг омон бўлса, ранги-рўй... 
сомон бўлмас. 3. Эл… айрилгунча жон... айрил. 4. Булбул гул… севар, 
одам ватан...5. Юрт… айрилган... ёв чопади. 
14-топшириқ. Матнни ўқинг ва рус тилига таржима қилинг. 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТИЗИМИ 
Ўзбекистон 
Республикаси 
мустақиллик 
йилларида 
ривожланган 
демократик давлат тизимига ўтди. Бу тизимда давлат шакли уч қисмга 
бўлинади: бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий режим. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
бошқарув 
шакли 
бўйича 
президентлик-
парламентлик республикасидир. Давлат тузилишининг шакли оддий, лекин 
мураккаблик 
элементларига 
эга. 
Чунки 
мамлакатимиз 
таркибига 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳам киради. Сиёсий режим шаклига кўра эса 
Ўзбекистон демократик давлатдир. 
Ҳокимият қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига бўлинади. 
Қонун чиқарувчи ҳокимият Ўзбекистон Республикасининг Парламенти – 
Олий Мажлис бўлиб, у икки палатадан: қуйи палата ва 
С
енатдан иборат.
Ижро этувчи органлар қуйидагилар: Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар
маҳаллий ҳокимият органлари (ҳокимиятлар), маҳаллий ўз-ўзини бошқариш 
органлари (маҳалла қўмиталари).
Суд тизими қуйидагилардан ташкил топади: Конституциявий суд, Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Фуқаролик суди, Ҳарбий суд, маҳаллий суд органлари.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling