ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
С.Адилова
Ў З Б Е К Т И Л И
(бакалавриатнинг барча йўналишлари учун)
ТОШКЕНТ - 2007
2
1. ВАТАНИМ – ВИЖДОНИМ, ҒУРУРИМ, ОРИМ
1-топшириқ. Шеърни ўқинг.
БУЮК ЎЗБЕКИСТОН
Ер юзида миллат кўп,
Зўрмиз деган давлат кўп.
Бир ўлка бор гўзал хўб,
Дунёга донғи достон,
Бу – буюк Ўзбекистон!
Дарёлари Зарафшон,
Тоғларида олтин кон,
Кўкатлари тугар дон,
Дунёга донғи достон,
Бу – буюк Ўзбекистон!
Тошкент тенгсиз, ягона,
Ҳатто кенти Афшона,
Самарқанддай афсона,
Дунёга донғи достон,
Бу – буюк Ўзбекистон!
Ўзбек халқи чоғ, шоддир,
Мангу эркин, озоддир,
Жойи жаннат, ободдир,
Дунёга донғи достон,
Бу – буюк Ўзбекистон!
Кураши ёзди қанот,
Гижинглар “Нексия” от,
Ҳар жабҳада кашфиёт,
3
Дунёга донғи достон,
Бу – буюк Ўзбекистон!
Олдда ойдин манзиллар,
Пойида унар гуллар,
Васфин куйлар булбуллар,
Дунёга донғи достон,
Бу – буюк Ўзбекистон!
Асрор Мўмин
Луғат
Кент - городок
Чоғ, шод - веселый
Гижингламоқ – здесь: рваться вперед
Ҳар жабҳада – во всех сферах
Унмоқ - расти
Васфини куйламоқ - воспевать
2-топшириқ. Шеър мазмунини сўзлаб беринг. Бунда қуйидаги таянч сўз ва сўз
бирикмаларидан фойдаланишингиз мумкин.
Бир ўлка, донғи достон, кон, дон, тенгсиз, ўзбек халқи, эркин, обод, кураш,
кашфиёт, ойдин.
Do'stlaringiz bilan baham: |