9
2. КАСБИМ – ФАХРИМ
1-топшириқ. Матнни ўқинг.
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти 1935 йил 14
сентябрда Ўрта Осиё давлат университетининг
педагогика факультети
негизида ташкил топди. 1947 йилда буюк шарқ мутафаккири Низомий номи
берилган. 1998 йилда касб-ҳунар коллежлари
учун малакали педагог ва
муҳандис педагог кадрлар тайёрлаш бўйича таянч олий таълим муассасаси
сифатида институтга университет мақоми берилди.
Тошкент
давлат
педагогика
университети(ТДПУ)да
олий
таълим
(бакалавриат,
магистратура),
олий
ўқув
юртидан
кейинги
таълим
(аспирантура, докторантура), кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта
тайёрлаш бўйича иш олиб борилади.
Университетда 23 мутахассислик бўйича бакалавр, 25 мутахассислик бўйича
магистрлар тайёрланади. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича
иккита
факультет фаолият кўрсатади. Шунингдек, элликдан зиёд
кафедра мавжуд
бўлиб, уларда 800 га яқин профессор-ўқитувчи ишлайди.
ТДПУ педагогик кадр тайёрловчи барча муассасалар учун таянч олий мактаб
ҳисобланади. Бу ерда олий педагогик таълимнинг барча меъёрий
ҳужжатлари: давлат таълим стандартлари, ўқув
режалари, фан дастурлари
яратилади.
Университет кутубхоналарида
замонавий дарслик, ўқув қўлланмалари,
илмий ва бадиий асарлар, электрон дарслик ва ишланмалар мавжуд.
Шунингдек, талабалар учун шинам турар-жой, спорт иншоотлари ҳамда
умумий овқатланиш тармоғи мунтазам равишда хизмат қилади.
Луғат
Негиз - основа
Мутафаккир – мыслитель
10
Таянч муассаса –
базовое учреждение
Мақом – статус
Малака ошириш – повышение квалификации
Қайта тайёрлаш – переподготовка
Меъёрий - нормативный
Ишланма - разработка
Шинам – удобный, комфортабельный
Иншоот - сооружение
Тармоқ – сеть
Мунтазам - постоянно
Do'stlaringiz bilan baham: