Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


-топшириқ. Қуйидаги гапларни тўлдиринг


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

3-топшириқ. Қуйидаги гапларни тўлдиринг.
Намуна: Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ, Янгийўл шаҳарлари Тошкент 
вилоятида жойлашган. 
1. Жондор, Когон, Шофиркон … 2. Ангор, Бойсун, Денов... 3. Учқўрғон, 
Чортоқ, Чуст… 4. Боғот, Шовот, Янгиариқ... 5. Қўнғирот, Мўйноқ, 
Тўрткўл ... . 
4-топшириқ. Сиз вояга етган вилоят, шаҳар, туман мустақиллик йилларида қандай 
ўзгаргани ҳақида кичик ҳикоя тузинг.
5-топшириқ. Мустақиллик байрамини сиз ким билан, қаерда ва қандай 
ўтказганингиз ҳақида суҳбат қуринг. 



6-топшириқ. Суҳбат асосида дафтарингизга кичик ҳикоя ёзинг. 
7-топшириқ. Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳиясини ёддан ифодали ўқинг 
ва жўр бўлиб куйланг.
8-топшириқ. Мадҳия мазмуни бўйича саволларга жавоб беринг:
Мадҳиянинг биринчи, иккинчи мисраларини изоҳланг. 
Нима учун муаллиф «олтин водийлар” бирикмасини қўллаган?
Диёримиз оламни қандай қилиб ёки нимаси билан “маҳлиё айлаган»? 
Нима учун айнан “эркин, ёш авлодлар” Ватанимиз қанотидир? 
9-топшириқ. Қуйидаги сўзларнинг маъносини луғатлардан фойдаланиб изоҳланг:
Ҳур, нажот, маҳлиё, бағри кенг, иймон, жўш урмоқ, машъал. 
10. Матнни ўқинг. Нима учун муаллиф чуқур ўйга толганини тушунтириб беринг. 
САМАРҚАНДГА БОРГАНМИСИЗ? 
Ҳиндистонга бориб келган бир танишим билан cyҳбатлашиб қолдим. У 
таассуротларини ҳаяжон, завқ билан гапириб берди. «Тожмаҳални томоша 
қилиб, Шарқ меъморчилик санъатининг бу ноёб намунасига ҳайрат билан 
термулиб қолдик, — деди суҳбатдошим. Бизнинг ҳайратимизни кузатиб
турган маҳаллий кишилардан бири “Сизлар қаердан келгансизлар?” деб 
сўради. Ўзбекистондан, аниқроғи, Тошкентдан эканимизни айтдик. Шунда 
ҳалиги киши яна сўради: “Ўзбекистондан бўлсангиз, Самарқанд билан 
Бухорони кўргандирсиз?” Очиғи, мен ҳалигача Самарқандга ҳам, Бухорога 
ҳам бормаган эдим. Ёлғон гапиролмадим. Жавобимни эшитиб ҳалиги ҳинд 
афсус билан бош чайқади: “Олдингизда турган Самарқанду Бухорони 
кўрмаганмисиз?.. Демак, шу боис бунга ҳайратланиб қараётган экансиз-
да... Менимча, бу ерларга келишдан аввал ёнингиздаги қадим Самарқанд 
билан Бухорони зиёрат қилишингиз лозим эди”. 
Танишим ўша ҳинднинг гапи жуда қаттиқ таъсир қилганини, энди албатта, 
Самарқанд билан Бухорони бориб кўришини айтди. 
Рости, танишимнинг гапи мени чуқур ўйга толдирди…(М.Ҳазратқулов) 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling