42
3. Куч – билим ва тафаккурда.
4. Илм масканларида
фикр эркинлиги ва чинакам ижод, изланиш ҳукмрон
бўлмоғи зарур.
5. Фақат баҳс, мунозара, изланиш, таҳлил меваси бўлган хулосаларгина бизга
тўғри йўл кўрсатиши мумкин (И.Каримов “Маънавий юксалиш йўлида”).
Саволлар:
1. Қандай тиллар тирик тил деб ҳисобланади?
2.Ўлик тил нима? Фикрингизни мисоллар билан исботланг.
3. Тилларнинг қайси оилаларини биласиз?
4. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий
тиллари нечта ва улар
қайси тиллар?
5. Тиббиётдаги терминлар қайси тилда ёзилади?
6. Ўзбек тили қачон вужудга келган?
Вазифалар:
1. Сўнгги даврда ўқиган бадиий асарингиз ҳақида сўзлаб беринг.
2. Ўзбекча қўшиқ куйлаб беринг.
3. Муаммоли вазият асосидаги саҳна кўринишида иштирок этинг.
4. Мушоирада қатнашинг.
5. “Мақолчилар” беллашувини ўтказинг.
6. “Алифбони биласизми?” ролли ўйинида иштирок этинг.
Бунинг учун
бирор мавзуда диалог тузинг ва ҳар бир қаторни алифбо бўйича бошланг.
Масалан:
- Ассалому алайкум, мумкинми?
- Баҳромов сиз бўласизми? Салом, киринг.
- Дардимга даво излаб ҳузурингизга келдим, доктор.
- Э, тўғри қилибсиз...
- Ф...
24-топшириқ. Ўқинг. В.Гумбольднинг фикрига қўшиласизми? Тилнинг софлиги
учун курашиш деганда нимани тушунасиз?
43
Немис алломаси Вильгельм фон Гумбольд «Ер
юзидаги тилларнинг ранг-
баранглиги бу
товушнинг хилма-хиллиги эмас, дунёни кўришнинг
хилма-
хиллигидир” деб ёзган эди. Ҳар бир миллатнинг дунёни идрок қилиш
йўсини, менталитети бор. Ҳар бир миллатнинг ўз тафаккур тарзи бўлади.
Давлат тили масаласи ҳамма давлатларда ўз мавқеига эга бўлади. Халқнинг
бирлигини таъминлайдиган нарса бу тилдир.
Биз ва сизнинг вазифамиз
тилимизнинг софлиги учун курашишдир…
Do'stlaringiz bilan baham: