Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-савол. Ички назорат тизимини ўрганиш


Download 0.74 Mb.
bet45/74
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708253
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74
Bog'liq
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org

4-савол. Ички назорат тизимини ўрганиш.
Аудитор ички назорат тизимининг ишончлилигини ва текшириш ўтказишда унга таяниш мумкинлиги ҳақида асосли қарор қабул қила олиши учун бу тизимни ўрганади. Назорат тизимининг ишончлилиги, унинг ҳисоб юритишда муайян шахслар қасддан қилиши мумкин бўлган, шунингдек тасодифий йўл қўйиладиган хатоларнинг олдини олиш ва аниқлаш лаёқатидан иборат. Агар аудиторнинг фикрича, ички назорат тизими ишончли бўлса, бунда у текширув объектларидан бирортаси бўйича счётлар ёки муомалаларни текширишни тўлиқ ёки қисман ички назорат тизимининг ишлашини текшириш натижаси билан алмаштириши мумкин. Агар, ички назорат тизими ишончли ва сезиларли даражада издан чиқмасдан ишлаётганлигини аниқланса, у бундай тизимдаги бухгалтерлик маълумотларида ҳам катта хатолар йўқ деб тахмин қилишга ҳақлидир. Агар, ички назорат тизими самарасиз бўлса, аудитор унинг камчиликларидан келиб чиқадиган хатарли вазиятларни бартараф қилиш учун тестлар сони ва уни танлаш ҳажмини кўпайтириши лозим. Ички назорат тизимини кўриб чиқишда, аудитор аввало, корхона маъмуриятининг ички назоратга муносабатини, яъни корхона раҳбарининг фикрлаш хусусиятларини, уларнинг раҳбарлик қилиш услубини, аниқ молиявий ҳисоботга муносабатини ўрганади. Аудитор корхона атрофидаги ишчанлик муҳитини ҳам инкор қилмаслиги лозим. Ўрганишнинг ушбу босқичида аудитор мижоз билан тузилган шартномадан келиб чиқадиган таҳликали вазиятларни баҳолашда тўплаган маълумотларидан фойдаланади. Режалаштириш пайтида ички назорат тизими фаолиятининг барча томонларини батафсил таҳлил қилиб чиқиш лозим. Аудитор олинган маълумотларни ягона тизимга келтириш учун қисқача ҳисобот тайёрлаб, унда қуйидагиларни баён қилади: корхонанинг фаолият қилиш соҳаси ва принциплари; раҳбариятнинг ишончли ҳисоб ва назорат тизимини яратишга оид мажбуриятлари; раҳбариятнинг корхона фаолиятини назорат қила олиш лаёқати.
Фаолият соҳасини баён қилишда аудитор асосий диққат-еътиборини ички назоратнинг алоҳида участкаларига қаратади. Тўғри йўлга қўйилган ички назорат тизими хатолар вужудга келишини бартараф этиб, натижада, нотўғри, бефойда қарорлар қабул қилиш ҳамда зарарлар вужудга келишини имкон қадар камайтиради. Бунинг устига ички назорат яхши йўлга қўйилганда тасодифий хатолар осон аниқланади, атайлаб қасддан қилинган хатолар эса фақат пухта ўйланган доимий текширув ва масъулиятларни тақсимлаш тизими ёрдамида бартараф қилиниши мумкин.
Кўплаб мутахассислар таъкидлашича, ички назорат тизими фақат корхонада ички назорат ички аудит хизмати томонидан амалга оширилгандагина яхши самара беради, жамоатчилик тафтиш комиссиясига юкланганида эса ёмон ишлайди, бошқалар эса ички аудит ички назорат тизими элементларидан биригина холос деб тасдиқлайдилар.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling