Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 0.74 Mb.
|
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org
Ички назорат тизими- бу бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тўғрилигини таъминлашга қаратилган, ҳамда корхона ресурсларидан мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланишга имкон яратадиган доимий, кундалик ишлар мажмуидир.
Яхши ташкил этилган ички назорат тизими қуйидаги элементлари билан тавсифланади: ахборотларни тўплаш тизими мавжуд хатоларни ўз вақтида аниқлайди; амалдаги масъулият тизими ҳар қандай вазифани бошдан охиригача якка ўзи амалга оширишига йўл қўймайди; ҳар қандай муомалаларни мувофиқлаштириш тизими мавжуд; инвентаризация мунтазам равишда ўтказилади; бухгалтерия ҳисоботлари ва режадан четга чиқишлар таҳлил қилинади. Агар ҳар кунлик иш ички назорат остида бўлса, даромадлар кўпаяди. Кундалик иш ишончли бўлса даромадни йўқотиш хавф-хатари ҳам пасаяди. Ички назоратнинг тузилиши турли хил бўлиши, корхона фаолияти, унинг ҳажми, эҲМ билан жиҳозланганлиги, раҳбариятнинг шахсан назорат қила олиш имкониятлари ва кўплаб бошқа омилларга боғлиқ. Аудитор ички назорат тизимини ўрганиш ва баҳолаш жараёнини ўтказиш ҳамда ҳужжатлаштиришда қуйидаги намунавий шакллардан фойдаланиши зарур: махсус ишлаб чиқилган тестлар; раҳбар ходимлар ва бухгалтерия ходимларининг фикрларини аниқлаш учун намунавий саволлар рўйхати; махсус бланкалар ва текширув варақалари; блоксхемалар ва графиклар; камчиликлар рўйхати, баённомалар ёки далолатномалар. Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунида ички назоратга таалуқли қандайдир махсус талаблар йўқ. Шунинг учун аудитор ички назорат тизимини баҳолашда иккита омилга таянади: ички назоратнинг мақсади корхона раҳбарияти учун ҳам, аудитор учун ҳам бир хил бухгалтерия ҳисоботининг ишончлилиги ва объективлигини таъминлаш; аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисмида ички назорат ҳолатини экспертиза қилиш натижаларини акс эттириш зарур. Ички назорат тизимини баҳолашнинг асосий мақсади аудитни режалаштириш, шунингдек аудиторлик амалларининг турларини, ўтказиш вақти ва ҳажмини аниқлаш учун пухта замин яратиб, уларни аудиторлик текширувининг дастурида акс эттиришдан иборат. Фараз қилайлик, аудитор томонидан дастлабки аудиторлик текшируви дастури тайёрланган ва у олдинда турган ишларнинг бориши тўғрисида маълум тасаввурга эга. Дастлабки дастур сифатида ўтган йилги аудиторлик текширувининг дастури олиниб, мижоз-корхонадаги ички назорат тизимини дастлабки таҳлил қилиш ва самарасизлик хавф-хатарини баҳолаш натижаларига мувофиқ тузатишлар киритилади. Аудиторлик текшируви дастури молиявий ҳисоботдаги ахборотларнинг ишончлилигини тасдиқлашга қаратилган амаллар рўйхатидан иборат. Ҳар бир аудиторлик амалининг тури, ўтказиш вақти ва миқёси аниқланиб, у молиявий ҳисоботнинг бир ёки бир неча кўрсаткичлари билан бевосита боғлиқ. Аудиторлик амалларининг эттита асосий тури мавжуд: қайта санаш, кузатиш, тасдиқлаш, оғзаки сўров, ҳужжатларни текшириш, нусха кўчириш ва таҳлил қилиш амаллари. Ички назорат тизимини баҳолашнинг навбатдаги мақсади -бу уни такомиллаштириш бўйича конструктив таклифлар ишлаб чиқишдир. Аудитор ички назорат тизимини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиб, ўз таклифларини мижозга тақдим этиладиган махсус хатда баён қилади. Аудиторлар ушбу таклифларни аудиторлик текширувининг элементи сифатида расман қабул қилиб, уларни консултация хизматлари қаторига киритмайди. Берилган таклифларга риоя қилиш ёки қилмасликни мижознинг ўзи ҳал этади. Таклифлар баён қилинган хат аудит жараёни якунланганидан сўнг ёзилади. Хатда ички назорат тизимининг муаммолари билан боғ-лиқ фактлар баён қилиниб, аудитор булар ҳақида мижоз-корхона бошқарувини хабардор қилиши лозим. Чунки, бу муаммолар ички назорат тизимининг таркиби ва фаолият кўр-сатишида сезиларли камчиликлар мавжудлигидан далолат беради ва корхонанинг молиявий ахборотларини рўйхатга олиш, қайта ишлаш ва молиявий ҳисоботда умумлаштириш лаёқатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай камчиликлар қуйидагиларда намоён бўлади: хизмат вазифаларининг тақсимланмаганлиги; хўжалик муомалаларининг текширилмаслиги ва зарур назоратнинг ўрнатилмаганлиги; назорат амалларининг самарасизлиги; назоратдан қочиш мақсадида мансабдор шахслар томонидан назорат амалларининг атайлаб бузилиши; корхона раҳбарияти ёки ходимларининг атайлаб қилган хатолари, масалан, бухгалтерия ёзувларини қалбакилаштириш ёки алмаштириш. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддаси-га мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот, шунингдек ички назорат тизимини ташкил этиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари жавобгардир. Аудитор мижоз учун самарали ички назорат тизимини ишлаб чиқишга жавобгар эмас. Ички назорат тизими тузулмаси учта таркибий қисмга бўлинган: Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling