Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Корхоналар иқтисодий хавфсизлигининг турлари
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
1.3. Корхоналар иқтисодий хавфсизлигининг турлари
Бизнинг тадқиқотимиз предмети корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигига қаратилганлиги туфайли бундай кенг қамровли тушунчанинг фақат бир қисмига, яъни корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлик масаласига эътиборни қаратамиз. Чунки, хавфсизлик масаласи маълум даражада ўрганилган бўлишига қарамасдан корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлик масаласи олимларимиз эътиборидан бироз четда қолиб кетган мавзулар сирасига киради. Бозор муносабатлари шароитида корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги бир қанча бошқа хавфсизлик масалалари билан ҳам боғлиқдир. Шу туфайли унинг илмий асосланган таърифини ишлаб чиқиш учун корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ, унинг бир қанча бошқа турлари таърифларига ҳам аниқлик киритиш лозим бўлади. Юқорида таъкидланганидек, хавфсизлик деганда, бирор хавфнинг пайдо бўлишидан ҳимояланган ҳолат тушунилади. Агар шундай ҳолатдан келиб чиқадиган бўлсак, хавфсизликнинг кўлами жуда кенг. Уни ҳаётимизнинг барча жабҳаларига қўллашимиз мумкин. Биз мазкур ишда асосан корхонанинг ёки хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ тушунчаларни тадқиқ қилар эканмиз, унинг ҳам бир қанча турлари мавжудлигига гувоҳ бўламиз. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: ахборотлар хавфсизлиги; бирорта объектнинг хавфсизлиги; ишлаб чиқариш объектининг хавфсизлиги; ёнғин хавфсизлиги; товарнинг истеъмол хавфсизлиги; маҳсулотнинг хавфсизлиги; корхонанинг умумий хавфсизлиги; корхонанинг ижтимоий хавфсизлиги; корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги. Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир хавфсизлик тури ўзига хос аҳамиятга эга. Шу туфайли ҳар бир хўжалик юритувчи субъектларда хавфсизликни бошқарувчи ва таъминловчи хизмат бўлиши мақсадга мувофиқдир. Аммо ҳозирги шароитда кўпгина корхоналарда бунга муҳим масала сифатида аҳамият берилмайди. Шуларни инобатга олиб, ушбу хавфсизликлар билан боғлиқ тушунчаларга қисқагина тўхталиб ўтишни мақсадга мувофиқ, деб топдик ва мавжуд қонунлар, илмий ишлар ва бошқа манбаларда келтирилган таъриф-ларга таяниб, ушбу тушунчаларнинг ҳар бирининг такомиллашган таъриф-ларини ишлаб чиқдик. Булар қуйидаги расмда келтирилган (1.1.-расм).
Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling