Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
Тўртинчидан, маълумки, жамиятда содир бўлаётган иқтисодий жараёнларни ўрганадиган жуда кўп иқтисодий фанлар мавжуд. Лекин уларнинг ичида иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фани хўжалик фаолиятининг натижасига одилона баҳо бера олади. Ундаги ижобий ва салбий ўзгаришларга омиллар таъсирини аниқлайди. Зеро вазиятга аниқ баҳо бермасдан туриб, корхонанинг иқтисодий хавфсизлигига аниқ баҳо бериш қийин.
Шуларга асосан хўжалик фаолиятини яхшилаш йўлларини ишлаб чиқилади. Бу хусусиятлар фақат иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанига хос бўлганлиги учун ҳам унинг предметида натижага тўғри баҳо бериш ва яхшилаш йўлларини ишлаб чиқиш лозимлиги кўрсатилган. Булардан кўриниб турибдики, иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фани мустақил фан бўлиб, ўзига хос хусусиятларга ўзининг бетакрор предметига эга. Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши курашда ўрганиладиган иқтисодий жараёнлар ва уларнинг муҳим жиҳатлари айнан шу тарзда бошқа фанларда ўрганилмайди ва такрорланмайди. Шу туфайли ҳар бир мустақил фан сингари иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг ҳам ўзига хос предмети шаклланди, таркиб топди, назарий жиҳатдан бойиб йилдан-йилга аниқликлар киритилиб такомиллашиб бормоқда. Ҳар бир фаннинг назарий қисмида унинг предмети билан бирга объекти ҳам ўрганилади. Чунки, объект бўлмаган жойда предмет бўлмайди ва предмет объектсиз қуруқ гап бўлиб қолади. Шу туфайли мазкур фанниг объектига ҳам тегишли эътиборни қаратиш лозимдир. Иқтисодий иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг объекти, содда қилиб айтганда, бевосита иқтисодий жараёнлар содир этадиган хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади. Бошқа фанлар сингари иқтисодий иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг ҳам объекти бўлиши лозим. Аммо шу фаннинг назариясига бағишланган энг сўнгги адабиётларда ҳам бу масала етарлича ёритилмаган. Шу туфайли фаннинг предмети билан объектини кўп ҳолларда бир хил тушунчалар деб қаралади. Бу эса ўз навбатида назарий жиҳатдан асоссиз ва чалкаш хулосаларга олиб келиши мумкин. Албатта айрим олимлар адабиётларда (Г.В.Савицкая) иқтисодий иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш нинг объектига таъриф берилган. Фақат унинг предметидан хусусиятларинигина келтирган . Иқтисодий иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг объекти унинг предмети қаерларда амалга ошишини кўрсатиши лозим. Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг предмети, ҳозирги бозор муносабатлари шароитда, кўп мулкчиликга асосланган барча ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятида содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўз ичига олса, унинг объекти ҳам худди шу жараёнлар, деб қаралмоқда. Ушбу масала бўйича бир қанча олимлар фикрлари бир-бирига ўхшаш. Аммо уларнинг фикрларини назарий жиҳатдан иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш қилмасдан, ўз фикримизни ифодалаш билан чекланишни лозим, деб топдик. Ўқувчилар масаланинг моҳиятини ўзлари тушуниб етишларига ишончимиз комил. Иқтисодий иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш нинг объекти деганда, унинг қайси маконда (хўжалик юритувчи субъектларда) амалга оширилиши тушунилади. Шу туфайли иқтисодий иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг предмети амалга ошадиган объектларига давлат, жамоат ташкилотлари, корпорациялар, трестлар, биржалар, корхоналар, фирмалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар киради. Мазкур объектларга уларнинг шаклланиши бўйича иқтисодий асоси нуқтаи назаридан қараладиган бўлса улар давлат, жамоа, кооператив, акциядорлик, хусусий, хорижий ва аралаш каби мулк шаклида фаолият кўрсатадиган объектларга бўлинади. Ўзбекистон Республикаси ўзига хос ва мос иқтисодий тараққиёт йўлини танлади. Бугунги кунда 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар стратегияси” асосида жадал ривожланиш босқичига ўтди. Бу йўл ҳаммага дахлдор бўлганлиги туфайли, ушбу вазифаларни бажаришга ҳамма субъектлар, мулк шаклидан қатъий назар, иштирок этишлари лозим. Ушбу ҳолат ҳам, иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш нинг бир хил методологик усулини ёритишни тақозо қилади. Объектнинг (маконнинг) ва даврнинг (замоннинг) қандай бўлишидан қатъий назар, ушбу фан предметининг моҳияти ўзгармаслиги, объект эса иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш нинг қайси маконда ўтказилишига қараб ўзгариб туриши мумкин. Шу жиҳатдан унинг предмети объектидан мазмун ва моҳияти жиҳатидан маълум даражада бирбиридан фарқ қилади. Шундай қилиб, иқтисодий иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш нинг предмети ва объекти бозор муносабатларига асосланган эркин иқтисодиёт шароитига мос ҳолда ривожланиш босқичини бошдан кечирмоқда. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, иқтисодий иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг ўрни ва вазифаси ҳам эркин иқтисодиёт шароитига мос тарзда назарий жиҳатдан ҳамон етарли даражада талқин қилинган эмас. Бу эса мазкур муаммони ҳам тадқиқ қилишни тақозо қилади. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling