Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Монополияга қарши кураш ва унинг объектив зарурлиги
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
- Bu sahifa navigatsiya:
- Монополияга қарши курашиш қўмитаси
- жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари
1.5. Монополияга қарши кураш ва унинг объектив зарурлиги
Монополистик корхоналар бозор муносабатлари шароитида ҳукумрон бўлиб қолиши мумкин. Агар бунга йўл қўйилса, товар ва хизматларига юқори баҳо қўйиш имкониятларига ҳам эга бўлади. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу қўмита ўз ваколатлари доирасида тадбиркорлик субъектлари, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жисмоний шахслар томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ҳолатлари бўйича ишларни қўзғатади ва кўриб чиқади. Мазкур қўмитанинг қонунчилик бузилиши тўғрисидаги ишларни қўзғатиш учун қуйидагилар асос бўлади: “ҳудудий органларнинг ваколатларига киритилган ишларни кўриб чиқиш учун қабул қилиш; ўз текширувлари ва тадқиқотларининг териалларини кўриб чиқиш учун ҳудудий органга юбориш; назорат пайтида ҳуқуқбузарлик аломатлари борлигини кўрсатадиган етарли маълумотларни ўрганиш; давлат органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари-дан ва бошқа органлардан олинган маълумотлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, оммавий ахборот воситаларида ҳуқуқбузарлик аломатлари борлигини кўрсатувчи хабарлар”8. Монополияга қарши қонунчилик9 тўғрисиджа Солижон Дўсматов, давлатнинг монополияга карши кураш сиёсати, деб баҳо беради. Дунё тажрибасига кўра, Монополияга қарши қонунчилик, асосан, қуйидаги йўналишлар бўйича шаклланди. “Биринчидан, ишлаб чиқариш (тармоқ)ни бошқарувчи қонунлар. Бу қонунларга биноан, одатда, ҳеч бир корхона (корпорация)нинг бирор турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришининг ярмидан ортиғини назорат қилишга ҳуқуқ берилмайди. Иккинчидан, барча йирик корпорациялар иштирокчилари бошқа корпорациялар акцияларининг маълум чекланган микдоридан ортиғига эга бўла олмаслиги белгилаб қўйилади. Учинчидан, нархларни бозор мувозанати белгилаган даражадан юқори ёки паст туришини, нарх устидан келишиб олишни тақиқловчи картелларта карши қонунлар жорий қилинади”10. Давлатнинг монополияларга қарши сиёсати миллий иқтисодиётида рақобат оддиндан шаклланиб бўлган мамлакатларда рақобатчилик муҳитини такомиллаштиришга, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда эса бу муҳитни шакллантиришга қаратилган. Бозорда монополияни ўрнатишга уринишлар ва монопол мавқени суиистеъмол қилишни тақикдайдиган трестларга қарши биринчи қонун — Шерман қонуни АҚШда 1890 й. да қабул қилинган. Монополияга қарши қонунчилик ва уни амалга ошириш учун зарур бўлган чоратадбирлар ҳар бир мамлакатда шароит тақозо этган шаклларда амал қилади. Ривожланган барча давлатларда соғлом рақобат муҳитини ҳимоя қилиш мақсадида турли кўринишдаги, монополистик фоалиятлар устидан давлат томонидан тартибга солиш амалга оширилади. Mac, АҚШда монополияга қарши давлат сиёсати — Федерал савдо комиссияси ва Адлия департаментининг трестларга қарши бошқармаси, Россияда — Монополияга қарши сиёсат ва тадбиркорликни қўллабқувватлаш вазирлиги, Япония ва Жан. Кореяда — Ҳалол рақобат бўйича комиссия, Европа Иттифоқида эса — Рақобат бўйича комиссия томонидан амалга оширилади. Ўзбекистонда монополияга қарши орган 1992 й. да Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Монополияга карши ва нарх сиёсати бош бошқармаси сифатида ташкил қилинди. 1996 й. 15 майда ушбу бошқарма негизида Молия вазирлиги ҳузурида Мо-нополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди. 2000 й. 2 авг. да Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига асосан монополияга қарши орган Молия вазирлиги таркибидан чиқарилиб, мустақил давлат қўмитасига айлантирилди. Ўзбекистон давлатининг рақобатчилик муҳитини шакллантиришга қаратилган сиёсатида хусусийлаштириш, давлат мулки ҳисобидан мулкчиликнинг бошқа шаклларини вужудга келтириш асосий ўрин тутади. Хусусийлаштириш натижасида, биринчидан, мулк ўз эгалари қўлига топширилса, иккинчидан, кўп укладли иқтисодиёт ва рақобатчилик мухити вужудга келади. Рақобатни шакллантиришда иқтисодиётнинг давлат корхоналари сақланиб қолиши керак бўлган соҳалардаги корхоналар учун уларнинг бозор шароитларига таркибан мослашувига имкон берадиган хўжалик юритиш механизмини и. ч. муҳим ўрин эгаллайди. Бу механизм давлат корхоналари иқтисодий жиҳатдан эркин бўлишини, уларнинг фаолияти тижоратлашган бўлишини назарда тутади. Бозор иқтисоди-ётига ўтиш даврида рақобатнинг асосий усули нарх бўлганлиги сабабли, нархларни эркин қўйиб юбориш рақобатли муҳитни вужудга келтиришнинг асосий талаби ҳисобланади. Шу мақсадда Ўзбекистонда «Монополистик фаолиятини чеклаш тўғрисида»ги қонун (1992 й. 3 авг.) қабул қилинди ҳамда унинг асосида рақобатчиликни ривожлантиришга каратилган бир туркум норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Мазкур қонунга кўра, бозорда атайлаб такчиллик яратиш, нархларни мо-нополлаштириш, рақобатчиларнинг бозорга кириб боришига тўсқинлик қилиш, рақобатнинг ғирром усулларини қўллаш ман этилади. Ҳоз. даврда Ўзбекистонда, агар корхона ишлаб чиқарган муайян маҳсулотлар товарлар бозоридаги шундай маҳсулотнинг 35% дан ортиқ бўлса, бу корхона монополист корхона сифатида Давлат реестрига киритилади (озиқовқат товарлари гуруҳи учун бундай мезон даражаси 20% қилиб белгиланган). Республикада монополиялар рўйхатига кирган корхона (тармоқ)ларнинг бозордаги мавқеини тартибга солишда бир қатор усуллардан: а) монопол мав-қедаги маҳсулотларга нархларнинг энг юқори даражасини ёки рентабеллик чегарасини белгилаб қўйиш; б) ўз монопол мавқеини суиистеъмол қилган монополик бирлашмаларни булиб ташлаш ёки майдалаштириш усулларидан фойдаланилади. Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳу-қукдарини ҳимоя қилиш туғрисида» (1996 й. 26 апр.) қонуни асосида ғирром рақобатга, шу жумладан, бозорларга белгиланган талабларга жавоб бермайдиган товарларнинг киришига йўл қўймайдиган механизмни яратишга ҳам алоҳида эътибор берилган. Ўзбекистон Республикасининг «Товар бозорларида монополистах фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида» қонуни (1996 й. 27 дек.) монополистлар томонидан ҳукмронлик мавқеини суиистеъмол қилишнинг олдини олиш ва мо-нополиядан чиқариш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадларини кўзлайди. Иқтисодиётнинг айрим тармоқдарида рақобат муҳитини шакллантириш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Бу тармоқдаги корхоналар, одатда, «табиий монополиялар» деб аталади. Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунида (1997 й. 25 апр; янги таҳрирда 1999 й. 19 авг.) республикада табиий мо-нополияларга нисбатан давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари белгилаб берилди. Ўзбекистонда иктисодий ислоҳртларнинг туб моҳиятидан келиб чиққан ҳолда монополияларга қарши ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиб, уларнинг Европа Иттифоқи ва б. ривожланган қонунчилик андозаларига мос келиши таъминлаб борилмоқда. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling