Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-мавзу. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК ВА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ТУШУНЧАЛАРНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ


Download 1.32 Mb.
bet8/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

2-мавзу. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК ВА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ТУШУНЧАЛАРНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ


2.1. Умумий хавфсизлик ва уларнинг турлари

Хавфсизлик масаласи жуда кенг тушунча. Чунки унинг қамрови сиёсий, иқтисодий, экологик, ҳарбий каби хавфсизликларни қамраб олади. Бу ўта мураккаб жараён, чунки келтирилган хавфсизликка тааллуқли тушунчаларнинг бирортаси таъминланмаса, жамиятнинг барқарор ривожланишига эришиб бўлмайди. Ўзбекитон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармонида ...”давлатнинг мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини вужудга келтириш, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизнинг ижобий халқаро нуфузини мустаҳкамлаш йўлида хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада кучайтириш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни юритиш1”, деб таъкидланган. Шундай қилиб, хафсизлик масаласи мамлакат ривожланиши учун муҳим омил эканлиги алоҳида бандда белгилаб берилган.


Корхонанинг умумий хавфсизлигига қуйидагича таъриф бериш лозим, деган хулосага келинди: Корхонанинг умумий хавфсизлиги деганда унинг муҳим ҳаётий манфаатларини ғирром рақобатдан, криминал гуруҳлардан, турли ноқобил шахслардан сақланган ҳолда нормал фаолият кўрсата олиш имкониятлари-нинг тўлиқ мавжудлиги тушунилади.
Кўриниб турибдики, ҳатто мамлакатнинг тинчлиги ҳам, аҳолининг фаровонлиги ҳам, давлатнинг равнақи ҳам айнан ана шу хавфсизлик ва уларга оид тушунчалар билан боғлиқ экан. Хавфсизлик тизими жуда кенг. Бунга куйидагиларни киритиш мумкин:

  • мамлакатнинг миллий хавфсизлиги;

  • жамият ва давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги;

  • жамият ва давлатнинг сиёсий хавфсизлиги;

  • мамлакат ҳудудларининг сиёсий, иқтисодий, мафкуравий, экологик ва бошқа хавфсизликлари;

  • мамлакатдаги ҳар бир хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий хавфсизлиги;

  • мамлакатдаги ҳар бир фуқаронинг яшаши, сиёсий, маънавий-мафкуравий, иқтисодий ва бошқа хавфсизликлари. Ушбу рўйхатни яна давом эттириш мумкин эди. Аммо умумий тушунча учун уларнинг келтирилган қисми етарли деб ўйлаймиз. Уларнинг изоҳи қуйидаги жадвалда келтирилган (2.1-жадвал).


Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling