Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг предмети, объекти ва таркибий тузилишининг назарий масалалари
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
1.3. Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг предмети, объекти ва таркибий тузилишининг назарий масалалари
Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фани предмети ва объекти ҳақида гап кетганда, энг аввало унинг назарий жиҳатига хусусан, унинг таърифини шакллантиришга эътибор қаратилади. Ҳозирги рақамли ва инновацион иқтисодиёт шароитига мос иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг предмети яратиш ҳам олдинги яратилганларига нисбатан замонавий мазмунга эга бўлишлиги керак бўлади. Бизнинг фикримизча, у қуйидаги талабларга жавоб бериши мақсадга мувофиқдир. Биринчидан, у рақамли ва инновацион иқтисодиёт шароитида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг хўжалик фаолиятини ўзида ифодалаши керак. Ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўзининг рақобатбардошлигини таъминлашга қодир бўлиши лозим. Иккинчидан, асосан иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши курашда ўз ечимини топадиган объектив ва субъектив омиллар таъсирини аниқлаш зарурлиги кўриниб туриши лозим. Чунки хавфсизликни таъминлаш учун тегишли тадбирларни амалга оширишда таҳлилий ахборотлар муҳим аҳамиятга эга бўлади. Учинчидан эса, иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш ўз чегарасига, фаолият доирасига эга бўлиш учун бутун хўжалик фаолиятидан ўзига тегишли соҳани ажратиб кўрсатиши мақсадга мувофиқ. Бунга, бизнинг фикримизча, корхоналар хўжалик фаолиятида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ходисалар натижасининг маълумотлар манбаида ифодаланган ахборотларни олишни киритиш мумкин. Бу борада ўзимизнинг чоп қилган адабиётларимизда ҳам батафсил айтган. Уни такомиллаштириб юқорида келтирилган хулосалардан келиб чиқиб иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фани предметига қуйидагича таъриф бериш мумкин. Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг предмети деганда, инновацион ва рақамли иқтисодиёт шароитида ишлаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг (корхоналарнинг) хўжалик фаолиятида объектив (ташқи) ва субъектив (ички) омиллар таъсирида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ҳодисалар натижаларининг маълумотлар манбаида (режа, ҳисоб, ҳисобот ва бошқаларда) ифодаланган кўрсаткичлар тизими (системаси) орқали, унинг иқтисодий ҳолатига, хавфсизлигини мустаҳкамлашга баҳо бериш ва яхшилаш имкониятларини ишлаб чиқишни ўрганиш тушунилади. Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши курашнинг ушбу таърифини назарий жиҳатдан қуйидагича исботлаш мумкин. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling