Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-мавзу. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК ВА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ФАНИНИНГ ОБЪЕКТИВ ЗАРУРЛИГИ, МАҚСАДИ, ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ


Download 1.32 Mb.
bet3/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

1-мавзу. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК ВА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ФАНИНИНГ ОБЪЕКТИВ ЗАРУРЛИГИ, МАҚСАДИ, ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ


1.1. Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанинг объектив зарурлиги

Бугунги кунда иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг долзарблиги, унинг предметини ўрганишнинг зарурлиги, бу бўйича турли қарашлар мавжудлиги, иқтисодиётни модернизация қилиш ва инновацион жараёнларга, рақамли иқтисодиётга мос таърифини, объекти, корхоналарни бошқаришдаги ўрни ва вазифаларини кўрсатиб бериш, уларнинг методи ва методологик жиҳатларини асослаш масаланинг назарий жиҳатдан ўрганишини тақозо қилади.


Иқтисодиётни эркинлаштириш бир томондан корхоналарнинг мустақил фаолияти учун катта имконият яратиб берса, иккинчи томондан, уларнинг масъулиятини ҳам оширади. Корхоналарнинг иқтисодий эркинлиги ва масъулиятининг ошганлиги ўз фаолиятини чуқур хавфсизлик ва монополияга қарши курашишни тақозо қилади. Бу жараён, энг аввало, иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши курашни ташкил қилиш муаммосини ҳал қилишда намоён бўлади.
Аммо адабиётларда иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши курашни ташкил қилиш Янги Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини ифода этган ҳолда, бугунги кун руҳи билан, кучли рақобат шароитига мос ҳолда етарлича ёритилмаган. Шундан келиб чиқиб, иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши курашни ташкил қилиш муаммоларига бугунги кун талабидан, яъни иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш ҳамда инновацион ва рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳолатидан келиб чиқиб ёндошиш мақсадга мувофиқдир.
Иқтисодиётни эркинлаштириш, бозор муносабатларининг шаклланиши, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш ҳамда инновацион жараёнлардан фойдаланиш иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш билан боғлиқ янги-янги муаммоларни вужудга келтирди. Ушбу муаммоларнинг бир қисми ҳал қилинди, аммо ҳал бўлиши лозим бўлган бир қанча гуруҳ муаммолар ҳам сақланиб қолмоқда. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Мазкур фанни мамлакатимизда шаклланган иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш ҳамда инновацион ва рақамли жараёнлардан фойдаланишнинг ўзига хос ривожланишларига мос, унинг назарий ва методологик асосини ҳамда таркибий тузилишини ишлаб чиқиш муаммоси.
2. Ушбу фаннинг кимларга кераклигини, ички ва ташқи фойдаланувчилар қайси кўрсаткичларни хавфсизлик ва монополияга қарши курашда фойдаланиш, уларнинг зарурлигини асослаш ва шунга мос равишда мутахассисларни тайёрлаш муаммоси.
3. Бугунги кун талабидан келиб чиқиб, ислоҳотларга, хусусан давлат ва нодавлат секторига мос мазмунан янги иқтисодий кўрсаткичлар тизимини иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанига маънанд ишлаб чиқиш муаммоси.
4. Турли мулк шаклида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши курашни ҳар бир йўналишига мос тарзда ташкиллаштириш муаммоси.
5. Хизмат кўрсатиш корхоналари, хусусан туристик фирма ва компаниялар фаолиятини хавфсизлик ва монополияга қарши курашни ташкил қилиш муаммоси.
Ҳар бир муаммонинг мазмун-моҳияти ва уни ҳал қилиш йўлларини кўриб чиқиш бугунги кунда ўта муҳим ҳисобланади. Чунки республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш ҳамда инновацион жараёнлардан фойдаланишда ўзига хос иқтисодий дастаклар ва шунга мос фанларнинг шаклланишини ҳам тақозо қилади. Бундай фанлардан бири «Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш» фанидир. Шу жиҳатдан ушбу фаннинг таркиби ва мазмуни маълум даражада, бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ўзгаришни тақозо қилади.
Албатта, иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш олдинги маъмурий буйруқбозликка асосланган режали иқтисодиёт шароитида ҳам мавжуд эди-ку, уни янгидан шакллантиришга зарурат борми, деган саволнинг туғулиши мумкин. Бунга жавобан шуни таъкидлаш жоизки, ушбу фан олдинги режали иқтисодиёт шароитида ҳам ҳақиқатда мавжуд ва унинг назарий ва методологик асоси яхши ривожланган эди. Аммо унинг мақсади ва моҳияти, таъкидланганидек, режали иқтисодиётга мослаштирилган бўлиб, бевосита режанинг шаклланиши ва бажарилишига хизмат қилишга қаратилган эди. Унинг мазмуни эса, маълум даражада, мафкуравийлашган ҳолда, энг аввало, давлат манфаатини ифодалаб келган. Чунки барча мулк, уни тасарруфида бўлиб, ундан фойдаланиш бевосита давлатнинг ихтиёрида эди.
Эндиликда иқтисодий вазият тубдан ўзгарди. Давлатнинг мулкка ва барча иқтисодий жараёнларга эгалиги барҳам топиб, кўп мулкчиликка асосланган, бозор муносабатларини ўзида ифода этадиган, мазмун жиҳатидан янги иқтисодиёт шаклланди. Бу эса шунга мос равишда янги мазмундаги «Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш» фанининг шакллантирилишини тақозо қилди. Бугунги кунда иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш ҳамда инновацион жараёнлардан фойдаланиш ҳам ушбу фаннинг таркиби ва мазмунига айрим ўзгартиришлар киритилишини тақозо қилади.
Эндиги «Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш» фани, энг авволо, ҳеч қандай мафкурага тобе бўлмасдан, давлат манфаатини инкор қилмаган ҳолда турли мулк эгаларининг (иш кучи эгаси, меҳнат жамоаси, корхона ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг) манфаатларини ўзида акс эттирган ҳолда ифода этилиши мақсадга мувофиқдир. Бу ҳолат мазкур фаннинг мақсади, вазифалари, таркиби, унда қўлланиладиган кўрсаткичлар тизимини ўзгартиришни ҳам тақозо қилади.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг кимга кераклиги у билан ким шуғулланиши, унинг объектив зарурлигини асослашни тақозо қилади. Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши курашда корхона раҳбари ёки менежери, унинг фаолиятини батафсил ўрганиши лозим. Бунинг учун эса кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Шу мақсадда иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши курашда ўрганиладиган кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилиши лозим.
Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг олдига қўйилган муҳим вазифаларни тўлиқ бажариш, унинг бозор муносабатларига асосланган эркин иқтисодиёт тамойилларига мос келишини таъминлаш, Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш мақсадида мавжуд бўлган ички имкониятларини ахтариб топиш йўлларини ишлаб чиқиш каби муҳим иқтисодий ишларни тўғри бажариш учун унинг предмети, объекти, методи, турлари, шакли, услублари каби мазкур фаннинг назарий асосларини аниқ белгилаб олишни тақозо қилади.
Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг ҳамон тўлиқ ўз ечимини топмаган бозор муносабатларига хос назарий муаммоларидан бири унинг предметидир. Ҳар қандай мустақил фан ўзининг предметига эга. Фаннинг предмети деганда, одатда, шу фанда нима ўрганилиши тушунилади. Иқтисодий тахлил фанининг предметига кенг маънода қарайдиган бўлсак, у иқтисодий фан сифатида хавфсизлик ва монополияга қарши кураш қилинаётган объект (корхона, бирлашма, компания, акциядорлик жамияти, концерн, корпорация кабилар) хўжалик фаолиятининг барча соҳаларини (иқтисодий, ижтимоий, техник, технологик ва ҳ.к) ўз ичига олади. Лекин ҳар бир иқтисодий фан ўзига хос хусусиятга, ўзи ўрганадиган предметга эга. Бу фақат шу фанга хос бўлиб, имкони борича бошқа фанларда такрорланмаслиги лозим. Бу талаб шу фаннинг мустақил фан сифатида фаолият кўрсатиши учун асосий шартларидан биридир.
Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг предмети том маънода объектнинг хўжалик фаолиятидир. Аммо бухгалтерия ҳисоби, статистика, молия ва кредит, аудит, маркетинг, менежмент каби фанларнинг ҳам предмети кенг маънода хўжалик фаолиятидир. Бу фанлар ҳам хўжалик фаолиятида содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг у ёки бу жиҳатини ўргатади. Демак, ҳар бир фаннинг, шу жумладан иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг ўзига хос ва мос жиҳатини унга тегишли предметни аниқлаб олиш лозим.
Иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнида хўжалик фаолиятида содир бўлаётган барча ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни ўз ичига оладиган фан иқтисодиётга оид фанлардир. Аммо иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фани бужараёнларнинг содир бўлиш пайтини эмас, балки унинг натижаси ва келажагини ўрганади. Объектда содир бўладиган иқтисодий жараёнлар унинг режасида кўзда тутилган маълумотга асосланса, жараённинг содир бўлишини қонуний жиҳатдан ҳужжатлаштириш билан бухгалтерия ҳисоби, статистика каби фанлар шуғулланади. Шу жараёнларнинг натижаси маълум даврларда (ой, чорак, йил) жамланиб борилади ва турли хисоботларда ўз аксини топади. Хавфсизлик ва монополияга қарши кураш эса айнан ана шу тузилганхисоботларга, жамланган ҳужжатларга асосланади.



Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling