6-мавзу. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР ВА УЛАРНИ АНИҚЛАШ ЙЎЛЛАРИ
6.1. Хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлик чегараси ва уни мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари
Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини ўлчаш учун унинг маълум чегарасини аниқлаб олиш тақозо қилинади. Чунки, маълум чегарагача корхона иқтисодий жиҳатдан хавфли ва аксинча, маълум чегарадан кейин иқтисодий жиҳатдан хавфсиз бўлиши мумкин. Муҳими, ана шу чегара нималардан иборат, деган саволга жавоб топишда.
Иқтисодий адабиётларда корхонанинг иқтисодий хавфсизлик чегараси деган тушунча деярли ишлатилмайди. Аммо айрим адабиётларда рентабеллик бўсағаси17, айримларида зарарсизлик нуқтаси18 баъзиларида эса фойдалилик нуқтаси19, каби иборалар ишлатилган. Баъзи абиётларда мазкур кўрсаткични ўзини қоплаш нуқтаси20, деган ном билан ҳам аталган. Бизнинг фикримизча ушбу кўрсаткич бемалол корхонанинг хавфсизлик нуқтаси, деб аташ учун ҳам асосдир. Чунки шу нуқтада корхона фойда ҳам олмайди ва зарар ҳам кўрмайди. Агар фойда олиб бошласа, унинг хавфсизлиги мустаҳкамланиб боради ва аксинча, ушбу нуқта зарар томон силжийдиган бўлса, мазкур корхона иқтисодий жиҳатдан хавфли зонага тушиб қолганлигидан далолат беради.
Эндиги вазифа шу хавфсизлик нуқтасини назарий ва амалий жиҳатдан асослаш билан бирга, уни баҳолаш йўлларини корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги нуқтаи назаридан ишлаб чиқишдан иборатдир. Бу муаммо айрим қарашларни таҳлил қилишни тақозо қилади.
Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги ўз ичига бир қанча йўналишларни қамраб олади. Булар жумласига бозор механизмига хос бўлган эришилган натижа, яъни сотилган маҳсулот ҳажмининг барча харажатларни қоплаб фойда олишга доимий равишда эришиб бориш қонуниятини киритиш мумкин. Чунки, бозор муносабатлари шароитида барча харажатлар қопланиб фойда олишга эришилмас экан ҳеч қандай корхона ўзининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлай олмайди. Шу туфайли иқтисодий хавфсизликнинг асосий кўрсаткичларига қуйидагиларни киритиш ва улар ўртасидаги мазкур боғланишни келтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |