Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


-жадвал  Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети харажатларида


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/33
Sana28.10.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1732315
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
4-жадвал 
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети харажатларида 
маҳаллий бюжет харажатларини улуши
20
(фоизда) 
Кўрсаткичлар 
Давлат бюджети 
харажатлари 
Маҳаллий бюджет 
харажатлари 
2010 
100 
54.5 
2011 
100 
55.4 
2012 
100 
55.4 
2013 
100 
52.0 
2014 
100 
55.0 
Жадвал 
маълумотларидан 
кўриниб 
турибдики, Ўзбекистон 
Республикаси давлат бюджетида маҳаллий бюджет харажатлари кейинги 
йилларда занжирли равишда ўсиб борган. Шунингдек, бир вақтнинг 
ўзида 
маҳаллий 
бюджетнинг 
даромадлари 
давлат 
бюджети 
даромадларига нисбатан анча илдамроқ ошган, яъни 2010 йилда 
маҳаллий бюджетлар даромадлари 574781,9 млн. сўмни ташкил этган 
бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич 829958,0 млн. сўмни ташкил қилган. 2012 
йилда бу кўрсаткич 1042148,0 млн. сўм бўлиши режалаштирилди. Лекин 
шундай бўлишга қарамасдан маҳаллий бюджет даромадларининг давлат 
бюджетидаги салмоғи фоизларда сезиларсиз ошганини кўришимиз 
мумкин. Олиб борилган таҳлиллар шундан далолат берадики, маҳаллий 
бюджет харажатлари учун зарурий даромадлар доимо бюджетнинг юқори 
бўғини ѐрдамида барқарорлаштириб турилади.
20
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маълумотлари асосида муаллиф томонидан 
ишлаб чиқилган. 


52 
Ўзбекистон Республикаси Презеденти И. Каримов маърузасида 
баѐн қилинган талаблардан келиб чиқкан ҳолда, 2015 йил иқтисодиѐтни 
янада эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор 
йўналишлари 
белгиланди, 
жумладан, 
солиқ-бюджет 
соҳасида 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш, 
давлат 
харажатларини 
сарфлаш 
механизмини мақбуллаштирган ҳолда уларни қисқартириш лозим 
эканлиги қайд этилди. Маълумки, маҳаллий молия-давлат молия 
тизимининг муҳим бўғини ҳисобланади. Бозор иқтисодиѐти шароитида 
маҳаллий бюджетларга эътибор янада кучаймоқда. Маҳаллий бюджетлар 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг муҳим ва ажралмас 
таркибий қисми ҳисобланади. Республикамиздаги иқтисодий ва 
ижтимоий жараѐнларнинг ривожи маҳаллий бюджетлар харажатлари 
қисмида ўзининг ѐрқин ифодасини топади.
Самарқанд вилояти бюджетининг мавқени янада ошириш 
ҳукуматимизнинг бюджет сиѐсатини самарадорлигини оширишга хизмат 
қиладиган муҳим омил эканлиги шубҳасиздир, бу борада уларни янада 
қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинмоқда. Албатта, қабул қилинган 
ижтимоий дастурларни, биринчи навбатда, аҳолининг ижтимоий ночор 
табақаларини аниқ тарзда қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш, 
дастурларини рўѐбга чиқариш асосида аҳоли фаровонлигини оширишга 
қаратилган ижтимоий сиѐсатнинг таъсирчанлиги ва аниқ тарзда қўллаб-
қувватлашни кучайтиришда маҳаллий бюджетларнинг аҳамияти катта. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling