Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Давлат харидлари ҳамда реал маҳсулот (У) ўртасидаги боғлиқлик
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Давлат харидлари ҳамда реал маҳсулот (У) ўртасидаги боғлиқлик
модели. Кўплаб мамлакатларда, хусусан, ривожлаган мамлакатларда қуйидаги боғланишни кузатиш мумкин: реал маҳсулотнинг умумий ҳажми ошганда давлат харидлари ҳажми ҳам ортади ва ушбу харидлар реал маҳсулотга қараганда тезроқ ортади. Ушбу боғланиш Вагнер қонуни номини олган. Давлат харидларининг реал маҳсулотга нисбатан тезроқ ошишига сабаб, давлат хизматлари (давлат харидларини талаб этувчи) – юқори сифатли товардир. Бундай хизматлардан келадиган даромадларга бўлган талабнинг эластиклиги (Е), ҳар қандай юқори сифатли товар учун бўлгани каби бирдан катта бўлади, яъни E>1 21 . Шунинг учун MG > MY(dG/dY > 1), бу ерда MG – пировард харажатлар, МУ – пировард даромад (маҳсулот). Бунинг аксини эса тўғри деб бўлмайди, яъни даромадлар камаядиган бўлса давлат харидлари доим ҳам камаявермайди. Ўтиш иқтисодиѐтидаги давлат тажрибаси шуни кўрсатадики, давлатнинг даромадлари даражаси камайса давлат аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазифасини бажариши керак бўлади. Бунда давлат ҳеч қачон аҳолининг даромад пасайиши туфайли йўқотишларини турли сабабларга кўра, масалан нархларнинг инфляция туфайли ошиши сабабли, тўлиқ қопламайди (MG<-MY) У ва G орасидаги боғланишлар бўйича қуйидаги гипотезани айтиш мумкин: 21 Линцов И.В. Дефицит государственного бюджета и его социально-экономические причины в Украине мавзуида курс иши, 2000, интернет маълумотлари. 59 - реал маҳсулот кўпайганда (амалда фаровонлик ошганда) давлат харажатларининг кўпайиши давлат хизматлари сифатини яхшиланиши ва давлат харидларининг ошиши билан ифодаланади, яъни: Y PG G (MG>MY); - реал маҳсулот ҳажми камайганда (фаровонлик даражаси пасайганда) давлат харажатларининг кўпайиши ижтимоий трансфертлар ҳисобига ошиши мумкин, яъни: Y IT G (MG Давлат харидлари, нархлар ўзгариши ва харидлар ҳажми орасидаги асосий формула қуйидагича ифодаланиши мумкин: PG=P*Q g . Бу ердан қуйидаги келиб чиқади: P PG ; Q g PG . Давлат харидларининг таркиби давлат бюджети харажатларининг расмий тавсифига асосан аниқланади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling