Дебет 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” , 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”
Кредит 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”
Брак маҳсулот деб тан олинганда:
Дебет 2600 “Ишлаб чиқаришдаги браклар”
Кредит 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”
Дебет 5910 “ Бойликларни бузилишидан кўрилган камомад ва йўқотишлар”
Кредит 2810“Омбордаги тайёр маҳсулотлар”
Дебет 2820 «Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар»
Кредит2810“Омбордаги тайёр маҳсулотлар”
Дебет 2830 «Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар»
Кредит2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар»
Тайёр маҳсулотларнинг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар ва маҳсулотларнинг турлари бўйича олиб борилади.
7.3.Товарлар ҳисоби
Товар деганда корхонанинг сотиш учун сотиб олинган моддий активлари тушунилади. Бу турдаги активларнинг характерли хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
улар истеъмол қийматига эга бўлади, яъни одамларнинг истеъмол талабларини қондиради;
улар қийматга эга бўлади, яъни пулда ифодаланган баҳога эга бўлади;
айланма активлар бўлиб ҳисобланади, яъни маълум бир цикл давомида уларнинг заҳиралари янгиланиб туради;
пулга ва бошқа активларга алмаштирилади;
инвестиция воситаси сифатида қўлланилади;
ижарага бериш объекти ҳисобланмайди.
Бухгалтерия ҳисобида товарлар турган жойига, эгалик қилиш ҳуқуқига, турларига, баҳосига ва бошқа белгиларига қараб акс эттирилади.
Турган жойига қараб товарларни омборлардаги, чакана савдо шаҳобчаларидаги, виставкадаги, комиссиядаги, консигнаторлардаги, йўлдаги ва бошқа товарларга бўлиш мумкин.
Эгалик қилиш ҳуқуқига кўра товарларни хусусий товарлар, консигнацион товарлар, комиссион товарларга ажратиш мумкин.
Товарларни сотишнинг асосан икки усули кенг қўлланилади: улгуржи ва чакана.
Do'stlaringiz bilan baham: |