Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Ходимларга иш ҳақидан мажбурий ажратмаларнинг ҳисоби


Download 1.65 Mb.
bet178/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Ходимларга иш ҳақидан мажбурий ажратмаларнинг ҳисоби. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига кўра иш берувчилар ўз ходимларига ҳар ойда ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан белгиланган ставкада мажбурий ижтимоий солиқни ҳисоблашлари ва уни бюджетга ўтказиб беришлари лозим.
Республикамиз янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ (405-модда) 2020 йил учун ижтимоий солиқ ставкалари қуйидагича белгиланган:



N

Солиқ тўловчилар

Солиқ ставкалари,
фоизларда

1.

Солиқ тўловчилар, бундан 2-4-бандларда назарда тутилганлар мустасно

12

2.

Бюджет ташкилотлари

25

3.

"SOS - Ўзбекистон Болалар маҳаллалари" уюшмалари

7

4.

Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар



4,7

Ижтимоий солиқ суммаси унга тортиладиган ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари суммасини белгиланган ставкага кўпайтириш ва 100 га бўлиш йўли билан топилади. Мисол. Айтайлик, давлат корхонасида ишловчилар сони 2020 йил январ ойида 80 киши, кичик корхонада ишловчи ходимлар сони 15 киши. Ҳисобланган иш ҳақи январь ойида давлат корхонасида 64 000 000 сўм, кичик корхонада 15 000 000 сўм.
Юқоридаги шартли маълумотларга кўра ижтимоий солиқ суммаси қуйидагича бўлади:

  1. Давлат корхонасида – 64 000 000*25% = 16 000 000 сўм;

  2. Кичик корхонада – 15 000 000*12% = 1 800 000 сўм.

Корхона ва ташкилотлар ижтимоий солиқ бўйича ҳар ой солиқ органларига Давлат солиқ қўмитасининг 28.01.2020 й. 2020-03-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 24.02.2020 й. 3221-сон билан рўйхатга олинган) билан тасдиқланган махсус “Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ суммалари ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни топширадилар. Ушбу ҳисобот, шунингдек бошқа гувоҳлик берувчи ҳужжтлар асосида бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қилинади:

  • Ижтимоий солиқнинг ҳисобланган суммасига:


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling