6910 “Тўланадиган қисқа муддатли ижара”- ушбу пассив счётнинг кредитида қисқа муддатга ижарага олинган мулк учун қарзларнинг ҳисобланиши, дебетида эса ушбу қарзни узилиши акс эттирилади. Ижарага олинган мулкни фойдаланиш мақсадига қараб ҳисобланган ижара ҳақига ишлаб чиқариш харажатлари счётлари (2010,2310,2510 ) ёки давр харажатлари счётлари дебетланади (9410,9420). Ижара бўйича қарзлар узилганда пул маблағлари счётлари (5010,5110,5210 ва бошқалар ) кредитланади. Ушбу счётнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ижарага берувчи бўйича юритилади.
6940 “Кафолатлар бўйича қарз”- ушбу пассив счёт ўз товарларини, иш хизматларини маълум муддатларгача кафолатланган ҳолда сотувчи корхоналарда қўлланилади. Унинг кредитида кафолатлар бўйича мажбуриятларнинг вужудга келиши, дебетида эса ушбу мажбуриятларнинг узилиши акс эттирилади.
6960 “Даъволар бўйича тўловлар” –ушбу пассив счётнинг кредитида харидор ва буюртмачилар томонидан билдирилган даъволар бўйича мажбуриятларнинг вужудга келиши (харажатлар счётларининг дебети бўйича корреспонденцияланган ҳолда ), дебетида эса уларнинг қондирилиши ёки бекор қилиниши (пул маблағлари ва харажатлар счётларининг кредити бўйича корреспонденцияланган ҳолда) акс эттирилади.
6990 “ Бошқа мажбуриятлар” – ушбу пассив счётнинг кредитида корхонанинг турли бошқа кредитор бўлган юридик ва жисмоний шахслар олдидаги мажбуриятлари, масалан ходимлар иш ҳақидан ушланган алиментлар ва бошқа тўловлар, турли хизматлар учун ҳисобланган мажбуриятлари, дебетида эса ушбу мажбуриятларнинг узилиши акс эттирилади. Мажбуриятларнинг вужудга келиши харажатлар счётларининг (2010,2310,2510,9410,9420), шунингдек иш ҳақи счётининг (6710 ) ва бошқа счётларнинг дебетида, узилиши эса пул маблағ лари счётларининг (5010,5110 ва бошқалар ) кредитида ҳисобга олинади. Ушбу счётнинг аналитик ҳисоби ҳар бир кредитор бўйича юритилади.
Мавзуга оид асосий таянч атамалар
Ҳисоб-китоблар - корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан юз берган хўжалик операциялари бўйича амалга ошириладиган молиявий муносабатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |