Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Мавзу бўйича тест савол-жавоблари


Download 1.65 Mb.
bet182/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Мавзу бўйича тест савол-жавоблари


1.Характерига кўра барча ҳисоб-китоблар қандай турларга бўлинади?
а) товар ва нотовар характеридаги ҳисоб-китоблар
б) ички ва ташқи ҳисоб-китоблар
в) миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-китоблар
г) нақд пулга ва нақдсиз пулга ҳисоб-китоблар.


2.Валюта турига кўра барча ҳисоб-китоблар қандай турларга бўлинади?
а) товар ва нотовар характеридаги ҳисоб-китоблар
б) ички ва ташқи ҳисоб-китоблар
в) миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-китоблар
г) нақд пулга ва нақдсиз пулга ҳисоб-китоблар.


3.Тўловни амалга ошириш турига кўра ҳисоб-китоблар қандай турларга бўлинади?
а) товар ва нотовар характеридаги ҳисоб-китоблар
б) ички ва ташқи ҳисоб-китоблар
в) миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-китоблар
г) нақд пулга ва нақдсиз пулга ҳисоб-китоблар.


4. Олинадиган счетлар - бу
а) харидор ва буюртмачиларга тўланадиган сумма
б) харидор ва буюртмачилар тўлайдиган сумма
в) харидор ва буюртмачилардан олинган бўнак
г) тўғри жавоб йўқ.


5. Тўланадиган счетлар - бу
а) таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган сумма
б) харидор ва буюртмачилар тўлайдиган сумма
в) таъминотчилар ва пудратчиларга берилган бўнак
г) тўғри жавоб йўқ.


6. Солиқ тўловларидан ташқари тўловлар бўйича даъво муддати неча йил?
а) 3 йил б) 5 йил
в) 90 кун г) 360 кун.


8. Аккредитив счётдан таъминотчига тўланган қарзга қандай ёзув берилади?
а) Дебет 5530 Кредит 5510 б) Дебет 6010 Кредит 5510
в) Дебет 6310 Кредит 5510 г) Дебет 5510 Кредит 6010

XI БОБ. КАПИТАЛ, МАҚСАДЛИ ТУШУМЛАР ВА
РЕЗЕРВЛАРНИНГ ҲИСОБИ


11.1.Устав капитали ҳисоби


Устав капитали деганда корхонанинг таъсисчилари томонидан унга киритиладиган маблағлар мажмуаси, шунингдек чиқарилган акцияларнинг номимал қийматидаги суммаларининг йиғиндиси тушунилади.
Устав капиталининг хусусиятларига қуйидагилар киради:

  • устав капиталининг миқдори корхона устави ва таъсис шартномасига мувофиқ белгиланади ва нисбатан доимий характерга эга бўлади. Унинг бирламчи миқдорини ўзгариши фақат корхона уставини давлат қайдномасидан қайта ўтказиш йўли билан амалга оширилади;

  • устав капиталини ҳақиқатда шакллантириш вақт бўйича чегераланади. Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ корхоналар устав капиталини шакллантиришнинг охирги муддати бўлиб таъсис этилган санадан бошлаб бир тавқим йил ҳисобланади. Ушбу муддатда ўз устав капиталини шакллантирмаган корхоналар юридик статусини йўқотади ва тугатилади.

  • устав капитали корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ва мулк шаклларига боғлиқдир. Давлат корхоналарида устав капитали унга давлат томонидан биркитилган мулклар мажмуасидан ташкил топади. Хусусий ва коллектив ўртоқчилик мулклари асосида ташкил этилган корхоналарда устав капитали таъсисчиларнинг пай ва бадалларидан иборат бўлади. Акционерлик жамиятларида устав капитали чиқарилган оддий ва имтиёзли акцияларнинг номинал қийматидаги суммаларининг йиғиндисидан ташкил топади.

  • Устав капиталига таъсисчиларнинг ҳиссалари узоқ ва қисқа муддатли активлар билан, яъни асосий воситалар, номоддий активлар, капитал ва молиявий инвестициялар, товар-моддий бойликлар ва пул маблағлари билан киритилиши мумкин.

  • таъсисчиларнинг устав капиталидаги ҳиссалари корхонанинг соф фойдасини ҳиссали усулда тақсимлашга, акцияларнинг сони эса соф фойдани уларнинг ҳар бирига мос равишда тақсимлашга асос бўлиб ҳисобланади. Давлат корхоналарида соф фойда тақсимланмайди ва устав капиталининг миқдорини оширишга йўналтирилади.

Устав капитали бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • устав капиталини корхоналарнинг таъсис этилган кунига акс эттириш;

  • таъсисчилар томонидан ўз улушларини белгиланган муддатларда киритилиши устидан назорат ўрнатиш;

  • устав капиталидаги ўзгаришларни ўз вақтида ва тўғри ҳисобга олиш;

  • чет эл инвесторлари томонидан чет эл валютасида киритилган маблағлар бўйича валюта курслари ўртасидаги фарқларни тўғри ҳисобга олиш;

  • таъсисчилар билан олинадиган дивидендлар ва уларнинг ҳиссалари бўйича ҳисоб-китобларни тўғри олиб бориш;

  • устав капиталига доир маълумотларни молиявий ҳисоботларда тўғри акс эттириш ва бошқалар.

21- сон БҲМС га мувофиқ устав капиталининг ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling