Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Дебет 8330 «Пай ва бадаллар». Кредит


Download 1.65 Mb.
bet184/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Дебет 8330 «Пай ва бадаллар».
Кредит 6620 «Чиқиб кетган таъсисчиларга уларнинг ҳиссалари бўйича қарз»

  • Акцияларнинг номинал қиймати пасайтирилганда ёки акциялар сони камайтирилганда:

Дебет 8310 «Оддий акциялар», 8320 «Имтиёзли акциялар»
Кредит 6620 «Чиқиб кетган таъсисчиларга уларнинг ҳиссалари бўйича қарз»

  • Давлат корхоналарида ҳисобот йилнинг зарарлари қопланганда

Дебет 8300 «Устав капитали»
Кредит 8710 «“Ҳисобот йилнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)”
Устав капиталининг аналитик ҳисоби корхона таъсисчилар ва акционерлари бўйича юритилади.
Акциядорлик жамияти, акциядорлар умумий мажлисининг қарорига мувофик акцияларнинг умумий миқдорини камайтириш мақсадида акцияларни бир қисмини сотиб олиш йули билан устав капиталини камайтиришга ҳақли, лекин қонун хужжатлари билан белгиланган энг кам микдордан кам бўлмаган миқдорда. Акциядорлик жамияти бу ҳақда барча кредиторларга хабар бериши лозим, бунда кредиторлар жамият мажбуриятларининг муддатдан олдин ижро этилишини ёки тугатилишини ва уларга келтирилган зарарларни қопланишини талаб қилишга хақлидирлар.
Айтайлик, "А" компанияси номинал қиймати бўйича 20000 акцияларни қайта сотиб олиш тўғрисида қарор қилган. Бу ҳолда қуйидаги ёзув қилинади:
Дебет 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар” – 200 000 000(20000 х 10000)
Кредит 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” - 200 000 000
Олиб қўйилган акциялар кейинчалик турли нархларда, чунончи номинал қийматдан паст ёки ошиқ, шунингдек номинал қийматда сотилиши мумкин. Бу операциялар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
(а) қайта сотиб олинган акциялар номинал қийматида сотилганда:
Дебет 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” - 200 000 000
Кредит 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар” - 200 000 000
(б) қайта сотиб олинган акциялар номинал қийматидан паст нархларда сотилганда, айтайлик , ''А" компанияси олиб қўйилган номинал қиймати 10000 сўмлик акцияларнинг ҳар бирини 7500 сўмдан сотганда:

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling